ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Мактабларда февраль – математика, информатика фанлари ойлиги деб белгилангани муносабати билан фанга доир тадбирлар ўтказилмоқда. Шу қаторда 51-сонли мактабда ҳам очиқ ўқув машғулотлари, турли кечалар, тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Фан ойлиги доирасида мактабда “Ассалом, математика” номли маънавий-маърифий кеча ҳам ўтказилди. Кечада дастлаб фан ва унинг аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумотлар айтилди. Шундан сўнг, ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган синфлараро беллашувга доир шартлар эълон қилинди ва топшириқлар белгилаб олинди. Кеча давомида шартлар асосида ҳар бир синф ўз билим ва чаққонликларини намойиш қилдилар.
Фан ойликнинг иккинчи ҳафтасида 5-6-синф ўқувчилари ўртасида “Аждодларга муносиб авлод бўламиз” деб номланган беллашув, юқори синфлар ўқувчилари орасида эса “Билимдонлар баҳси” мусобақаси ўтказилиб, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқиши ва олган билимлари синовдан ўтказилди.
Гулистон МАМИРОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶