16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:22
Жамият 👁 422

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИГА ОИД КЎРГАЗМА БЎЛИБ ЎТДИ

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИГА ОИД КЎРГАЗМА БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда чорвачиликни бугунги кун талаби ва халқаро тажрибалар, илм-фан ютуқлари асосида ривожлантириш, аҳолининг сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ таъминлаш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, наслчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш ва пировардида қорамоллар маҳсулдорлиги ошишига эришиш асосий мақсадлардандир. Бу борада  туманимизга четдан наслдор қорамоллар келтирилиб, озуқа тайёрлаш қайта ишлаш ва озиқлантириш технологиясига амал қилинмоқда. Ўз навбатида касалликларнинг олдини олишга жиддий эътибор берилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғини биноси олдида уй ҳайвонларида учрайдиган ўткир юқумли касаллик – қутуриш касаллиги профилактикасига бағишланган  кўргазма бўлиб ўтди. Тадбирда фуқаролар йиғини масъул ходимлари ҳамда овул аҳолиси иштирок этдилар.

Кўргазмада дастлаб туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг ҳайвонлар соғлиғини сақлаш бўлинмаси мутахассиси Турсунбой Абдуллаев, туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази шифокори Аҳмад Явбосаровлар аҳолига чорва молларини, шунингдек, ит, мушук каби уй ҳайвонларини юқумли касалликлардан, хусусан қутуриш касаллигидан қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги, бунда касалликка қарши эмлатиш жуда муҳим тадбир эканлиги хусусида маърузалар қилдилар.

Маърузаларда таъкидланганидек, қутуриш ўта юқумли ва охири ўлим билан тугайдиган касаллик бўлиб, у ҳайвондан ҳайвонга, одамга сўлак орқали юқади. Шу боисдан ҳам касалликнинг олдини олишга масъул бўлган Ички ишлар, Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида шу йилнинг  3 февралидан 3 мартигача бўлган даврни “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди ва мазкур касалликка қарши кўпгина профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилда 9000 бош, жорий йил январь ойида эса 1170 та ит қутуриш касаллигига қарши эмланди ва эмлаш давом эттирилмоқда.

Мутахассислар аҳолига хонадонларида уй ҳайвонларини, чорва молларини сақлаш қоидаларига амал қилиш, қутуриш касаллигидан ҳимоя қилиниш йўл-йўриқлари ҳусусида ҳам тавсиялар бердилар.

Тадбирда ҳудуд ветеринария ходимларига уй ҳайвонларини қутуриш касаллигига қарши эмлаш учун вакциналар тарқатилди.
Кўргазмада аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Уй ҳайвонларини, чорва молларини қутуриш касаллигидан сақлаш мавзусида ўтказилган мазкур кўргазма орқали аҳолининг бу касалликдан хабардорлиги, ҳимояланиш борасидаги билимлари оширилди.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026