16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:23
Жамият 👁 551

Бобур номли овулда “Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг кўчма ўқув машғулоти ўтказилди

Бобур номли овулда “Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг кўчма ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзи илдиз қўйган заминдан узилиб, тамоман бошқа муҳит ва иқлим шароитига мослашиш учун ниҳолга алоҳида эътибор ва парвариш талаб этилади. Янги бунёд бўлган оила ҳам мисоли янгидан ўтқазилган ниҳолга ўхшайди. Таъбир жоиз бўлса, ёш оилага ниҳол каби катта эътибор ва рағбат зарур. Икки ёшнинг тил топишиб, аҳил-иноқликда ўз оила қўрғонларини мустаҳкамлашлари учун энг аввало уларга атрофидагиларнинг меҳр-муҳаббати, оила тутумлари, анъана ва қадриятлари юзасидан маслаҳат ва ўгитлари жуда зарур.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг туман бўлими қошида ташкил этилган “Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби”да янги оила қураётган ёшларни оила ҳаётига тайёрлаш мақсадида уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда режавий машғулотлар олиб борилади. Бундан тўрт ой муқаддам, 2019 йилнинг октябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган “Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби” тингловчилари кун сайин ошиб бормоқда. Ўтган вақт давомида 4 та гуруҳда салкам 100 нафарга яқин ёшлар оила қадриятлари, одоб-ахлоқ меъёрлари юзасидан сабоқ олдилар.

Яқинда яна туманимизнинг Бобур номли овулидаги 86-сонли умумтаълим мактаби биносида “Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби”ни кўчма ўқув-машғулотлари ўтказилди. Унда овулнинг 20 нафар  ёшлари иштирок этишди.

Кўчма ўқув-машғулотида Ҳожи Эшон бобо жомъе масжиди имом-хатиби Ражаббой махсум Ҳабибуллаев “Ислом динида оила аъзоларининг ўрни ва мавқеи, никоҳ, талоқ, кўп хотинлилик масаласи ҳамда  оилавий низоларнинг олдини олиш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг бурчи” мавзусида маъруза қилди. Очиқ дарс шаклида ўтказилган ўқув-машғулоти давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ўз навбатида Ражаббой махсум Ҳабибуллаев улуғ аждодларимиз томонидан муқаддас тутилган оила қадриятлари, эрнинг оила ва рафиқа олдидаги, рафиқанинг эри ва қайнота-қайнонага муносабат масаласидаги бурч ва маъсулиятлари, мажбуриятлари ҳақида кенг тушунчалар берди. Айниқса, ота-оналаримиз амал қилган оила анъаналари, миллий менталитетимизга мос урф-одатлар, маънавий қадриятлар, шунингдек, замонавий оилада шакллантирилиши лозим бўлган ахлоқий қадриятларга кенг тўхталди.

Ўқув-машғулотида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупова “Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш орқали оилавий муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг ўрни ҳамда ёш оилалар билан ишлашишда “Оила” маркази зиммасидаги вазифалар” юзасидан қўшимча дарс ўтди. Гулшод Юсупова ўз дарси давомида ҳар бир тингловчининг фаоллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, ёш келин-куёвларнинг диний, ахлоқий ҳамда оила қадриятлари юзасидан билим ва кўникмалари ўқув-машғулотидан олган таассуротлари билан қизиқди.

Қизғин савол-жавоблар, мунозарали фикрлар асосидаги дарслар тез-тез ўтказилиб турилиши лозимлигини таъкидладилар. Тингловчилар ҳаётда ҳамиша асқотадиган оила  масалалари бўйича ҳақиқий исломий билимлар, маънавий-ахлоқий мавзудаги машғулотлар ёш оилалар учун ҳақиқий турмуш сабоқлари бўлиб хизмат қилишини билдирдилар.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026