26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:58
Жамият 👁 946

Яхшидан ном қолади

Яхшидан ном қолади

Бўронбой оға Қобоқбоев Амударёнинг чап қирғоғидаги Қипчоқ овулида, 1942 йилда таваллуд топган. Унинг болалик даврлари Иккинчи жаҳон уруши даври ва очарчилик йилларига тўғри  келган. Уларнинг оиласи ҳам кўпчилик қаторида ўша йилларда оч ва юпун яшаганлар. Илмга чанқоқ бу йигит 1962 йилда умумтаълим ўрта мактабини битириб, Тошкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш куллиётига ўқишга киради. 1967 йилда олийгоҳни муваффақиятли тугатиб, 1969-1979 йилларда Амударё туманининг марказий шифохонасида терапевт-шифокор ва бир вақтнинг ўзида марказий поликлиникада мудир лавозимида ҳам ишлаганлар. Шунингдек, 1979 ва 1984 йиллар оралиғида терапия бўлимининг мудири, 1984-2006 йилларда  туман ВТЭК раиси, кейинчалик ВТЭКда терапевт-шифокор бўлиб ишлаб келган. У 2003 йилда Қозоғистон Республикасига оиласи билан кўчиб кетди ва 2007 йилда вафот этди.

Ушбу мақолада туманимизда туғилиб, вояга етган ва туманимиз тиббиётининг равнақига ўзининг салкам 40 йиллик ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшган камтарин инсон, тажрибали терапевт-шифокор, маҳоратли раҳбар Бўронбой оға Қобоқбоевнинг ўзига хос ҳаёт фаолиятини имкон қадар ёритишни жоиз деб билдим.

Бўронбой оға тиббиёт олийгоҳини битириб, Манғит шаҳри марказидаги шифохонага илк бор қадам қўйган кунидан бошлаб узлуксиз, сал кам қирқ йил туманимиз аҳолисининг соғлигини сақлаш йўлида сабр-қаноат ва бардош билан хизмат қила олган, шу сабабли туман аҳолиси олдида танилиб, ҳурмат-эътибор қозонган инсон эдилар. Ўз даврида туманимизда янги замонавий тиббиёт илмини ўзлаштириб келган олий маълумотли терапевт-шифокорлар уч нафаргина бўлган, холос. Замондошларининг уни эслашларича, оға ўз касбининг этагидан маҳкам тутиб, ҳеч инжилмасдан, қиш-у ёз уйидан шифохонага, шифохонадан уйига ҳар куни, ҳар қандай вазиятларда, энг камида беш марта қатнар эканлар. Бу қирқ йилда қанча бўлади? Йилига камида 300 мартадан ҳисобласак, 40 йилда ўн икки минг марта бўлар экан!

Қобоқбой оға каби инсонларнинг эл дуосини олиш ва элга манзур бўлиш учун қанчалар заҳмат чекканликларини бир ўйлаб кўринг-а! Қарийиб ўн йил оддий терапевт-шифокор бўлиб ишлади, ўқиди, ўрганди, тажриба орттирди, у эл-юртни, эл-юрт уни таниди, элдан ажралмади ва кибрланиб кетмади, доимо халқ хизмати ва назарида бўлди. Беш йил туман поликлиникаси ва терапия бўлимининг мудири, олий тоифадаги терапевт-шифокор мақомига эга бўлди. Беморларни оиласи бағрига соғ-саломат қилиб қайтариш учун бўлим ходимлари кунни-тунга улаб ишлашларига тўғри келган эди ўша йилларда. У жамоани ҳамжиҳат бўлиб ишлашга, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишга ундай олган раҳбар сифатида туман тиббиёт соҳасида ўз мавқеига эга бўлди.

Бахт деганда нимани тушунамиз? Бўронбой оғанинг бахти нимада?

Бировга олий ўқув юртига кириб, олий маълумот олиш, яна бировга данғиллама уйлар қуриш ёки хориж автомашинасини сотиб олиш – бахт. Бошқа бировлар эса фарзанд кўриб, вояга етказишни – бу энг зарурий ва моҳиятан буюк бахт деб билади. Сабаби, фарзанди улғайиб, оғирини енгил қилади, суянчиғига айланади, Ватанимизга хизмат қилади – бу энг зўр, гўзал бахтдир.

Аллоҳ раҳмат қилсин Бўронбой оғачи, у ҳам бу фоний дунёдан бахтли бўлиб, яшаб ўтганмикан?

Ҳа, бизлар, унинг замондошлари – “Бўронбой оға ҳам чинакам бахт-у саодатли инсонлардан эди”, – деб баралла айта оламиз. Чунки бунга ҳаётий асосларимиз етарли. Сабаби, у ҳам ўзи туғилиб-ўсган юртида, тенгдошлари қаторида ўқиб, илм олиб, солиҳ фарзандлар ўстирган, эл-юрт корига ярашга мушарраф бўла ол-ган инсонлардан эдилар.

Бўронбой оға ўзи севган касби билан ўз халқига 40 йил хизмат қилиш бахтига муяссар бўлган бахтиёр инсон эдилар.

Қодирберган ҳожи.

Қатралар

Эҳ, ОдамзоТ, одамзоТ!

Миллати, дини, Ватани, мазҳаби бир хил бўлиши мумкин, лекин феъл-атвори минг хил. Уларнинг ишидан худди сен каби фикрлайдиган, ҳаётга сен каби қарайдиган, кўнгли кўнглингга мос келадиганини топиш қийин. Бор, лекин кам. Тавба! Атроф тўла одам. Сирдош кам, дилдош кам.

Энам бир мақолни кўп айтар эди: “Бўйингдек бўй топилади, кўнглингдек кўнгил топилмайди”.

***

Одамзот амал, мансаб курсисига ўтирса, қайсидир соҳада шон-шуҳратга эришиб, давлати ортса, ўзидаги оддий, самимий, инсоний муносабатни, унута бошлайди. Ахир шон-шуҳрат одамийликни йўқотиш эвазига топилса...

Ҳаётда инсон деган номга муносиб яшаб ўтиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермас экан...

Манзура СУЛТОНОВА,

44-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026