16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:44
Жамият 👁 232

ТУМАН СЭО МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН СЭО МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Хитой Халқ Республикасида эпидемик тус олган янги коронавирус касаллигини юқтириб олганлар дунёнинг кўплаб нуқталарида қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 14 февраль санасига қадар 63935 ҳолатда ушбу касалликни юқтириб олган фуқаролар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 1381 нафари ушбу касалликдан вафот этган.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси ва мавсумий юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан аниқ ва пухта режа асосида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари ва автомобиль йўллари орқали мамлакатимизга кириб келувчи хорижий ва Ўзбекистон фуқаролари қатъий назорат пунктларида текширувдан ўтказилиб, тиббий-эпидемиологик ва карантин таҳлиллари олинмоқда ҳамда 14 кун давомида махсус стационарларда тиббий назоратда  қолдирилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирлар натижаларидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар қайд этилмади. Республикамиз ҳудудида ҳозирги кунда ушбу хасталик билан касалланганлар кузатилмади, лекин хорижий давлатлар билан иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши, туризм, спорт ва бошқа сабаблар билан хориж давлатларида бўлиши ёки чет эллик фуқароларнинг бизнинг давлатимизга келиши туфайли, касаллик чақирувчи вируснинг республикамиз ҳудудига кириб келиш хавфи мавжуд.

Халқимизда “ўзингни, ўз уйингни ўзинг асра!” деган ҳикматли иборани бежиз айтишмайди. Халқ саломатлигини, санитария-эпидемиологик осойишталигини муҳофаза қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 15 февраль санасидаги 5-12-0462-сонли топшириқномасига асосан туманимизда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан жорий йилнинг 15-16-17 февраль кунлари жамоат  жойларида, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, умум овқатланиш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида, умум савдо дўконлари, тўйхоналар ва жамоат транспорт воситаларида юқумли респиратор касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик дизенфекция тадбирлари ўтказилди. Шу қаторда мазкур муассаса, корхона-ташкилотларда ишловчи ходимларга хизмат жойлари ва хонадонларида шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилиш тавсия этилиб, касалликдан сақланиш чора-тадбирлари ҳақида кенг тарзда маълумотлар ҳам берилди.

Бундан ташқари, овул ва маҳаллалар аҳолиси ўртасида тозаликка, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, ободонлаштириш ишларини самарали  олиб бориш, хонадонларда боқиладиган уй ҳайвонлари билан мулоқотда бўлишда эҳтиёт чораларини кўриш, шунингдек, маиший хоналарга тез-тез хлорли ишлов бериш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Чунки ҳар қандай касалликни даволашдан кўра, олдини олиш афзалдир.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026