МУСИҚА МАКТАБИДА ЎТКАЗИЛГАН СИНФ КОНЦЕРТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МУСИҚИЙ БИЛИМИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг бири ўсиб келаётган ёш авлод қалбида санъатга меҳр-муҳаббат уйғотиш, уларни мусиқа ва маданият масканларига қамраб олиш, айниқса, санъатга ошуфта ёшларнинг иқтидорларини ривожлантиришга қаратилгани билан ўта муҳим аҳамиятга эга.
Туманимиздаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида санъатга қизиқувчи ёшларга таълим-тарбия бериш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган назарий ва амалий машғулотлар алоҳида мусиқий қобилиятга эга ёшларни кашф этиш имконини бермоқда.
Шоҳ ва шоир, матонатли саркарда, мусиқа илмининг фидойиси, серқирра олим-у фузало Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб ўтказилган мактабнинг Халқ чолғу бўлими ўқувчилари иштирокидаги синф концертида мумтоз ва ҳозирги замон куйлари маҳорат билан ижро этилди.
Халқ чолғулари бўлими ўқитувчилари Мустафо Раҳимов, Соатбой Йўлдошев ва Шоира Ёқубовалар ҳамкорликда тайёрлаган синф концертида мактабнинг дутор ва ғижжак синфи ўқувчиларидан иборат дуторчилар ансамбли томонидан ҳамда ғижжак синфи ўқувчилари жўрлигида ижро этилган мумтоз наволар, устоз-шогирд анъаналари асосидаги миллий ва жаҳон халқлари куй-қўшиқлари, рақслари тадбирга ажиб руҳ бағишлади.
Бўлиб ўтган синф концертида ўқувчилар ўзларининг нафақат мусиқий билимларини, балки мумтоз адабиётимизнинг йирик намояндаси З.М.Бобур ижодига чексиз меҳр-муҳаббатини ҳам ифода этишди.
Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶