“БОБУР – УМУМАРМИЯ ЁШЛАРИ НИГОҲИДА” НОМЛИ ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда туманимизда фаолият олиб бораётган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ҳарбий қисми хизматчилари ва ушбу қисмда муддатли ҳарбий хизматини ўтаётган аскарлар орасида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танлов ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, унда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бурчини шакллантириш, қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жасурлиги, ибратли ҳаётини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизда ўзликни англаш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида мамлакат чегараси сарҳадларини қўриқлашдаги мардлик ва жасорат туйғуларини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.
Танлов натижалари 40 баллик тизимда, иншода орфографик ва грамматик хатолар мавжудлиги, иншонинг услубий жиҳатдан тўғрилиги ва берилган мавзу ғоясининг тўлиқ очиб берилганлиги, таъсирчан ёзилганлиги каби мезонлари асосида баҳоланди.
Натижаларга кўра, ушбу қисмда муддатли ҳарбий хизматда бурчини ўтаётган аскар М.Акбаров биринчи ўринга лойиқ деб топилди ва ташкилотчилар томонидан диплом, совғалар билан тақдирланди.
Фазлиддин МАҲАМАДИЕВ,
9202 “Д” ҳарбий қисм хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶