УЧ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ СТАЖИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТНОМАНИ 500 АҚШ ДОЛЛАРИГА БАҲОЛАШДИ
У кимлигига қизиқаяпсизми? Ҳақиқий исмини ўзгартириб, олий маълумотли педагог бўлиб, ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бераётган Сарвара Г. исмли танишининг (барча исмлар ўзгартирилган) синглисига уч йиллик педагогик стаж ҳақида маълумотнома олиб бериш эвазига 500, олийгоҳнинг махсус сиртқи бўлимига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига эса 3000 АҚШ доллари сўраган.
Оиласидан ажрашган, икки нафар фарзанднинг онаси бўла туриб, бу ишларнинг номақбул эканлигини билса-да, Сарвара ўзини жиноятга чорлаган, муқаддам 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2014 йилда 168-модда ва 211-модда 2015 йил 169-моддаси ва 168-моддасининг тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб судланган, судланганлик ҳолати ҳали тугалланмаган Маъмура билан шерикликда кўп пул топиб, тез бойиб кетишни ўйлади.
Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Г.нинг аризасига мувофиқ тезкор тадбир ташкил қилиб, Сарварани Г.дан 3500 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олишди. Сарвара эса асли уни жиноятга етаклаган Маъмура эканлигини, ушбу пуллардан ўзига фақат 200 АҚШ долларини олишини, қолганини шеригига бериши лозимлигини билдирди. У ҳамтовоғини осонгина сотгани учун тадбир давом эттирилиб, Маъмура ҳам қўлга олинди ва суд ҳукмига кўра, иккаласига ҳам тегишли жазо тайинланди.
Ҳар қанча ҳаракат қилинса ҳам қинғир иш барибир фош бўлади ва бундай ишга қўл урганлар қонунга мувофиқ ўз жазосини олади.
С.ДАВЛЕТМУРОДОВ,
Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶