ТАБИАТ БАҒРИДАГИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан 5 та ташаббус доирасида ёшлар билан ўтказилаётган назарий ва амалий машғулотларда ўқувчи-ёшлар даврасидаги учрашувлар, уларни касбга йўналтириш, бу борадаги қизиқиш ва кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жамғарма раиси Бекман ота Аллабергановнинг боғдорчилик, соҳибкорлик йўналишлари бўйича табиат бағрида олиб борадиган амалий-машғулотлари ёшлар учун жуда мароқли.
Ана шундай машғулотлардан бири 40-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Моҳир боғбон Бахтиёр Манглиев билан Бекман ота Аллаберганов томонидан мевали ва манзарали дарахтларга шакл бериш, баҳорги кўчат экиш мавсумида қаламчалардан кўчат етиштириш бўйича амалий машғулотда мактабнинг боғдорчилик ва соҳибкорлик соҳасига қизиқувчи ёшлари фаол иштирок этишди. Машғулотда ўқувчи-ёшлар соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Табиат бағрида ўтказилган мазкур машғулот ўқувчи-ёшларнинг боғдорчилик, ўрмон хўжалигини ҳамда томорқа хўжалигини юритиш, кўкаламзорлаштириш тадбирларининг аҳамияти ҳақидаги тушунчаларини янада бойитди.
М.ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶