14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:43
Фан ва таълим 👁 357

Шогирдлар ютуғи устозга фахр ва ифтихор бахш этади

Шогирдлар ютуғи устозга фахр ва ифтихор бахш  этади

Буюк  мутафаккир бобомиз  Алишер  Навоий “Ҳақ  йўлида  ким  сенга   бир  ҳарф  ўқитмиш  ранж  ила, айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила”, дея устознинг минг машақат билан  берган билимларини минг бойлик ва пуллар билан адо қилиб бўлмайди, дея таърифлаганлар. Ҳа, шогирди камоли учун жон куйдириб меҳнат қиладиган устозларни ҳар қанча таърифласак ҳам оз.

46-сонли  мактабнинг  инглиз  тили  фани  ўқитувчиси Нодира Йўлдошева  билан  мана  бир неча  йилдирки, шу  даргоҳда  бирга  ишлаб  келмоқдамиз. У Беруний  туманидан  Қиличбой қишлоғимизга  келин бўлиб тушди. Оилали, учта фарзанднинг меҳрибон онажони. Ўтган йиллар давомида у мактабимизда ингиз тили фанидан дарс бериш билан бирга ўқувчиларнинг севимли устозига айланишга улгурди.

Албатта, ёшликда кўпчилик ўзининг ўқитувчиларига ҳавас  қилади. Чунки  ўқитувчилар ўқувчилар учун дунёдаги барча яхши фазилатларни ўзида  мужассамлаштирган, фидойи  ва  камтарин  инсон, шу билан бирга мукаммаллик  тимсоли бўлиб туюлади.
- Мен ҳам ўқитувчиларимга ҳавас қилиб, шу касбни танладим, - дейди  Нодира  Йўлдошева.

Тарихдан  маълумки, буюк  аждодларимиз  ва  алломаларимиз  кўп  тилни  ўрганиш  орқали  дунёвий  билимлар  ривожига  муносиб  ҳисса   қўшган.  Тил  билган – эл  билади, дейди  доно халқимиз.  Шу боисдан ҳам чет  тилларни  ўрганиш  тизимини  янада такомиллаштириш бўйича бутун мамлакатимизда бўлгани каби бизнинг туманимиздаги мактабларда ҳам кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Фан хоналари  қайтадан  жиҳозланиб, АКТ воситалари, кўргазмали қуроллар билан таъминланди. Дарслар  ҳам сўнгги  педагогик  технология, мултимедия  воситалари асосида  қизиқарли қилиб  ўтилмоқда. Фидойи инглиз тили фани ўқитувчиси Нодира  Йўлдошева эса бундай имкониятлардан фойдаланиб, муносиб шогирдлар етиштирмоқда. Мактабнинг 10-синф  ўқувчиси Чинора  Тожибоева  унинг умидли шогирдларидан бири.

У инглиз  тили дарсига жуда қизиқади. Уйга  берилган  вазифаларни  мукаммал  бажаришга интилади, фан тўгарагига мунтазам қатнашади. Тажрибали   муаллима Нодира эса ўқувчисининг чет тилини янада чуқур эгаллаши  учун  қўшимча  адабиётлар, тест  саволлари, бадиий  адабиётлар  олиб  бериб, у билан алоҳида  шуғулланади.  

Устоз ва шогирднинг  меҳнатлари ўз самарасини бериб келмоқда. Чинора инглиз тили фанидан ўтказилиб келинаётган “Билимлар беллашуви”, ”Фанлар   олимпиадаси”да юқори натижаларга эришиб келмоқда. Ўтган ўқув  йилида у  9-синфлар ўртасида ”Фанлар   олимпиадаси”нинг саралаш босқичида ғолиб бўлди. Туман  босқичида 86 балл билан  фахрли биринчи ўринни эгаллади ва Республика босқичида  иштирок  этди. Бу йилги ўқув йилида ҳам туман босқичида 82,9 балл билан иккинчи ўринни эгаллаб, Республика босқичида қатнашишга йўлланма олди. Албатта, бу натижалар ортида устознинг  заҳматли меҳнатлари бор.

Шогирд  ютуғини кўриш, улардан  завқ олиш – устозга фахр ва ифтихор бахш  этади. Нодира ва унинг шогирди Чинорахонга ютуқлари бардавом бўлишини тилаб  қоламиз.

Гулхумор  ШОМУРОДОВА,
46-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019