12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Адабиёт 👁 401

ТУРКИЙ АДАБИЁТНИНГ ПОРЛОҚ ЮЛДУЗИ

ТУРКИЙ АДАБИЁТНИНГ ПОРЛОҚ ЮЛДУЗИ

Нафақат туркий адабиёт балки дунё адабиётини ларзага солган, асарларининг бадиий тасвири ва қиймати беш асрдан ошса ҳамки, ўзининг беқиёс кучини йўқотмай келаётган адабиёт жонкуяри ҳамда комил инсон, буюк давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий асарлари ҳам, ҳаёти ҳам биз учун тарбия ва ибрат мактаби вазифасини ўтайди.

Бу улуғ зотни, аввало, инсон сифатида кўплаб йўқсилларга, бева-бечораларга қўлидан келганча ёрдам берганини, Ҳирот шаҳридаги бунёдкорлик ишларига катта ҳисса қўшганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Алишер Навоийнинг инсоний фазилатлари ҳамда ижодий маҳорати ҳақида буюк тарихчи ва Навоийнинг дўсти Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида батафсил маълумот берган. Мен ушбу асарни ўқиш жараёнида ҳазрат Навоийни қайтадан кашф этдим. Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Навоий” романи эса бу “кашфиёт”имнинг энг юқори чўққиси, кульминацион нуқтасини кашф этмоғимга катта ёрдам берди. Айниқса, “Макорим ул-ахлоқ” асаридаги Навоий ҳаётидан олинган ҳикоялардан шуни англадимки, Ҳазрат нафақат инсонларга, балки миттигина жонзот, яъни чумолига ҳам озор беришдан тийилади. Негаки, у ҳам “Аллоҳнинг яратган яратиғи”дир, деган хулоса билан инсонларни ҳайвонот оламига меҳрли бўлишга ундайди.

Ҳазрат Навоий ўз асарларида инсонларни эзгулик қилишга, комилликка даъват этади ҳамда Аллоҳнинг нақадар буюк эканлигини уқтиради. Беш достондан иборат “Хамса” асарини оламизми, “Хазойин ул-маоний”, “Маҳбубул-қулуб” асарларини оламизми, буларнинг барчаси бадиий ва тарбиявий жиҳатдан биз учун энг нодир ибратномадир. Бу асарлар бугунги кунда ҳам маънавиятни суғорувчи зилол сувдирки, бу кўнгиллар чўлларига мисли оби-малҳамдир.

“Ҳайрат ул-аброр” асарида ҳазрат Навоий инсонларга шундай хитоб қилади:
Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Билки нишони анга иймон эрур.
Бу шоҳбайтдан кўринадики, инсон деган билан ҳамма ҳам инсон бўлиб қолмайди, балки иймон уни инсон қилади, унинг инсонийлигини белгилайди.
Алишер Навоий ҳаёт йўли ва бебаҳо мероси билан ҳам замондошларидан кескин фарқ қилади. Унинг ўзи инсонийлик гулшанининг бир гули бўлса, асарлари ана шу  гулнинг нафис ифоридир. Бу гул асрлар шамоли эсса-да, ўз ифорини асло йўқотган эмас, инсониятнинг маънавий оламида барқ уриб гуллайверади. Улуғ бобокалонимиз асарлари шууримизда мудом янграйверади.

Лайло ОЛИМОВА,
56-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026