БАДИИЙ АДАБИЁТНИНГ ИНСОНИЯТ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ
Инсоният босиб ўтган йўлни кузатар эканмиз, барча буюк халқларда адабиётга, маънавиятга катта эътибор қаратилганлигини қўришимиз мумкин. Тўғри, инсоният ривожланиши илм-фан ва техника ютуқлари билан белгиланади. Аммо қандай шахс ривожланиш даражасига эришади? Албатта, ҳаётий тажрибага эга, кенг фикрлаш имконига, илм-фанни, инсоният тақдирини умрининг ажралмас бўлаги деб билган инсон дунё халқларини етаклашга қодир. Бундай инсонлар эзгу туйғулар соҳиби бўлишади. Адабиёт ана шундай авлодни тарбияловчи воситадир.
Инсон бадиий асар мутолааси натижасида нимага эришиши мумкин? Бу каби саволлар бир неча йиллардан буён китобхонлар диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда. Чин маънодаги жонли бадиий асар замирида ҳаёт ва инсониятнинг маълум томонлари ўз аксини топади. Дунё халқлари адабиёти дунё халқларининг кўзгусидир. Фантастик руҳдаги асарлар борки, бу асарлар оламшумул илм-фан кашфиётларига сабабчи бўлган.
Буюк асарларни ўрганиш жараёнида мен деярли барчасида маънавий масалалар биринчи даражали эканлигига гувоҳ бўлдим. Демак, бадиий асар туб замирида ҳаёт, тарих хатолари, бугун ва келажак муаммолари жой олади. Китоб ўқиш орқали инсоннинг руҳи ойдинлашади, фикри тиниқлашади. Асардаги воқеа-ҳодисалар, тасвирлар ва қаҳрамонларнинг ранг-баранг тақдирлари сабаб китобхон ўзини англашга курашиш каби туйғулар соҳибига айланади. Бадиий асар инсониятни камолот томон етаклайди.
Сурайё ЭРКИНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶