14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:13
Фан ва таълим 👁 313

АМУДАРЁ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИНИНГ УЧ ЁРҚИН ЮЛДУЗИ

АМУДАРЁ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИНИНГ УЧ ЁРҚИН ЮЛДУЗИ

Нурбек Жуманиязов

Инсоннинг ўз касбига меҳри, фидойилиги унинг феълида ватанпарварлик, халқпарварлик туйғуларини уйғотади. Ватанига, халқига қайишган инсонлар эл-юрт ардоғига, самимий муҳаббатига, эътироф ва эъзозига сазовор бўлишади. Агар таъбир жоиз бўлса, Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари Нурбек Жуманиязов, Шерзод Аширов ва Сарварбек Яхшимовлар ана шундай, ўз касбига меҳри баланд фидойилардан. Бири-биридан иқтидорли ва изланувчан, ўз касбий фаолиятлари бўйича ўқиб, изланишдан асло чарчамайдиган бу педагоглар, назаримда бугунги кунда нафақат 40-сонли мактаб, балки Амударё тумани таълим-тарбия соҳасининг ёрқин юлдузларига айланишган. Ҳа азизлар, улар ҳақиқатдан ҳам ўз соҳаларининг юлдузлари!

Биз билган ва билмаган “юлдуз”лар кўп: икки-учта ашула айтиб, ўзларини ана шундай мақомга муносиб деб биладиган санъаткорлар, бир-иккита мусобақада совринли ўрин олиб, босар-тусарини билмай қолган ва юлдузлик касалига чалинган спортчилар орамизда камми? Амударёлик уч фидойи педагог — Нурбек, Шерзод ва Сарварбеклар таълим-тарбия соҳаси осмонида юлдуз бўлиб порлагунга қадар ҳам, ҳозирги кунда ҳам ҳамон назаркарда инсонлар сифатида эл-юрт ардоғида, эътибор ва эъзозида.

Илк педагогик фаолиятини инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида 2010 йилдан бошлаган Нурбек Жуманиязов ўзининг 15 йиллик педагогик фаолияти давомида касбига меҳри, изланувчанлиги ва ташаббускорлиги билан танилди. Ҳар бир дарсини замон талаблари даражасида ташкил этиш, илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланишга бўлган интилишлари туфайли жуда қисқа фурсат ичида CEFR бўйича В2 ва С1 даражадаги сертификатлар соҳиби бўлди.

Бир неча йил ичида унинг шогирдларидан 220 нафари инглиз тилидан халқаро ва миллий сертификатларни олишга эришдилар. Қувонарлиси шундаки, улардан 70 нафари 40-сонли мактаб ўқувчиларидир. 11-синф битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари эса янада қувонарли. Кетма-кет 3 йилдан бери 40-сонли умумтаълим мактабининг Нурбек Жуманиязов раҳбарлигидаги вариатив синфи ўқувчилари 100 фоиз ОТМлар талабалари сафидан жой олишди.

Унинг педагогика соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти ҳам алоҳида эътиборга муносиб. 2022 йилда у Амударё туманининг Манғит шаҳрида “Brighton school” ўқув марказига асос солди. Мазкур ўқув марказида рус ва инглиз тиллари жаҳон андозалари асосида ўқитилади. Эришилаётган ютуқлар эса янада самарали.

Ўтган қисқа фурсат ичида ўқув маркази таҳсилини олган 220 нафар ўқувчи IELTS ва CEFR сертификатлари соҳиблари бўлишди. Ўқув маркази ўқувчилари орасида Президент мактаби ўқувчилари, фанлар олимпиадасининг Республика босқичи ғолиблари, халқаро Кембриж Университети, Жанубий Кореянинг Сеул давлат Университетлари талабалари бор. Нурбекнинг саъй-ҳаракатлари билан 4 йилдирки, 40-сонли мактаб “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида Амударё туманида фахрли 1-ўринни эгаллаб келмоқда.

Фидойилик билан қилинган меҳнатнинг ҳам, инсоннинг ҳам ҳамиша қадри баланд бўлади. Унинг ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги фидойи меҳнатлари давлатимиз томонидан бир неча марта эътироф этилиб, “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси”, “Ватан фидойиси” кўкрак нишонлари ва 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Яқинда Нурбек раҳбарлигида “Инглиз тилини ўқитиш бўйича инг яхши мактаб” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақиятли иштирок этган 40-сонли мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллаб, 200 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланишди.

 

Шерзод Аширов

Мактабнинг яна бир иқтидорли ўқитувчиси Шерзод Аширов ёшларга математика фанидан сабоқ беради. 8 йиллик педагогик тажрибага эга бўлган Шерзод Аширов илк педагогик фаолиятини бошлаган йиллардаёқ Амударё туманидагина эмас, Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўзининг юксак педагогик маҳорати туфайли жуда тез танилди. Айниқса, фарзандлари аниқ фанларга қизиқувчи ота-оналар, ҳамкасблари орасида обрў-эътибор қозонди.

Фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмаган ота-оналар самимият билан: “ўғлим (ёки қизим) Шерзод Ашировнинг синфида ўқишини хоҳлайман”, дейдиган бўлишди. Ўз иқтидорини ва билимини таълим сифатини ошириш, мустақил фикрли, кенг дунёқарашга эга баркамол инсонларни тарбиялашдек шарафли вазифани адо этишга бағишлаган Шерзод Ашировнинг шогирдлари орасида фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловларнинг Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаси босқичлари ғолиб ва совриндорлари, Буюк Британиянинг PDP Университети гранти соҳиб ва соҳибалари бор. Унинг раҳбарлигидаги иқтисодиёт ва технология йўналишидаги вариатив синф битирувчилари сўнгги уч йилдан бери ОТМларга ўқишга кириш бўйича 100 фоизлик натижага эришиб келишмоқда.

Албатта, эришилаётган ютуқлар замирида ўқитувчининг фидойи ва самарали меҳнати мужассам. Ўз касбий маҳоратини тинимсиз ошириб бориш, таълим соҳасидаги илғор фан ютуқларини иш фаолиятига изчил жорий этиш, доимий равишда ўқиб-изланиш Шерзод Ашировнинг кундалик шахсий иш режасида энг муҳим ва долзарб вазифа сифатида қайд этилган.

Ўз фаолиятини доимий равишда танқидий таҳрир ва таҳлил қилиб боришга одатланган Шерзод 2021-2022 ўқув йилида математика фани бўйича ўқитувчилар ўртасида ўтказилган олимпиаданинг Амударё тумани босқичида 1-ўринни, Республика босқичида эса фахрли 3-ўринни эгаллади. Айнан ўша йили умумтаълим фанини билиш даражаси бўйича миллий сертификат соҳиби бўлди ва PISA тадқиқотларига тайёргарлик кўриш жараёнида тренер ўқитувчи сифатида мунтазам равишда математика фани ўқитувчиларига туман ва Республика миқёсида семинар-тренинглар, очиқ дарслар ташкил этиб, юзлаб ҳамкасбларининг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлди.

У 2019 йилдан бери Амударё тумани, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон миқёсида “Халқаро баҳолаш PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS дастурлари”ни ўргатувчи тестолог ва тренер ўқитувчи сифатида ҳам самарали фаолият олиб боради.

Юксак педагогик маҳорати, таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш борасидаги беминнат хизматлари учун Шерзод Аширов Амударё туман ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги томонидан бир неча марта фахрий ёрлиқлар, “Ташаккурнома”лар ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди. 2021 йилда эса “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Сарварбек Яхшимов

Мактабнинг физика фани ўқитувчиси Сарварбек Яхшимовни ҳамкасблари алоҳида ҳурмат ва эътибор билан “профессор физик” дея эътироф этишади. Албатта, бу самимий эътирофда жон бор. Болалигидан физика қонунлари сири, мазмун-моҳиятини тушунишга интилиб, ана шу интилишлари туфайли қалбида физика фанига нисбатан чексиз меҳр ва ихлос уйғонган Сарварбек ўқувчилик даврида ҳам, олийгоҳ таҳсили давомида ҳам бу фанни пухта ўрганиш иштиёқи билан яшади. Пировардида вақт ўтиб, физика фанининг билимдонига айланди. 2017 йилда илк педагогик фаолиятини бошлаган Сарварбек Яхшимов жуда қисқа фурсат ичида Амударё туманидагина эмас, балки Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида иқтидорли, изланувчан ва ташаббускор физика фани ўқитувчиси сифатида танилди.

Унинг раҳбарлигидаги “Ёш физиклар” тўгараги аъзолари орасида фанлар олимпиадаси, Ал Хоразмий номидаги олимпиаданинг туман ва Республика босқичлари ғолиблари, Қорақалпоқ давлат Университети томонидан ташкил этилган “Ректор кубоги” танлови совриндорлари, миллий ва халқаро даражадаги сертификатлар эгалари бор.

Ўз дарслари ва “Ёш физиклар” тўгараги машғулотларини “maktab.uz”, “kitob.uz” сайтларидаги қўшимча манбалар билан бойитиб, “Apro.uz”, “Khan akademiyasi” тестлари асосида ташкил этаётгани боис, 2021-2022 ўқув йилида Сарварбек Яхшимов раҳбарлигидаги молия-иқтисод йўналишидаги 11-синф битирувчилари 100 фоиз, 2022-2023 ўқув йилида технология йўналишидаги вариатив синф битирувчиларининг барчаси ОТМ талабалари бўлишди. Ўтган ўқув йилида эса технология йўналишидаги 11-“А” синф битирувчилари ОТМларга ўқишга кириш бўйича 96 фоиз натижага эришдилар.

Ҳар қандай муваффақиятнинг замирида, албатта, фидойи меҳнат, юксак билим ва салоҳият бўлади. Сарварбек Яхшимов доимий равишда ўз устида ишлаш, физика фанини ўқитиш бўйича илмий изланишдан асло чарчамайди. Унинг бир нечта илмий-услубий мақолалари педагогик нашрларда чоп этилиб, тажрибалари Республика миқёсида оммалаштирилган. Тренер ўқитувчи сифатида Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларнинг физика фани ўқитувчилари учун очиқ дарслар ташкил этиш билан бирга физика фанини ўқитишнинг муаммоли масалалари бўйича Телеграм канали орқали услубий ёрдам ва ўзаро мулоқотни йўлга қўйган. У ишлаб чиққан “Физиканинг механика бўлимидан масалалар ечиш методикаси” услубий қўлланмаси физика фани ўқитувчилари учун бу борада назарий ва амалий манбага айланган.

“Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишонлари соҳиби Сарварбек Яхшимов ҳамкасби, математика фани ўқитувчиси Шерзод Аширов билан ҳамкорликдаги педагогик фаолияти туфайли жорий ўқув йилида яна бир қувончли натижани қўлга киритишди. “Қорақалпоғистон устози” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган Шерзод Аширов ва Сарварбек Яхшимовлар “Қорақалпоғистон устози” дея эътироф этилиб, Маъмун Университети ҳомийлигида чет элга саёҳат йўлланмаси билан тақдирландилар.

Халқимизда “ҳалол ва фидойи меҳнат қилганнинг йўли ойдин, мукофоти улуғ” деган ҳикматли ибора бор. Амударё туманидаги 40-сонли мактабнинг уч нафар фидойиси, таълим-тарбия соҳасининг истеъдодли ва ёрқин юлдузлари Нурбек Жуманиязов, Шерзод Аширов ва Сарварбек Яхшимовларнинг мисоли игна билан қудуқ қазиган каби машаққатли ва шарафли меҳнатлари боис, бугун йўллари янада ойдин, эл-юртдан қайтаётган меҳр ва эътибор бисёр. Оддий, камтарин ва самимий муаллим учун шундан улуғ мукофот борми, азизлар!

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019