ОЛИС МАНЗИЛИМИЗ ЯҚИН БЎЛДИ
Мамлакатимизда халқимизнинг янада фаровон, тинч-осуда, давлатдан рози бўлиб яшашлари учун олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли инсон омилига эътибор тобора ошиб бормоқда. Буни, аввало, халқимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришларда кўриш мумкин.
Туманимизнинг чекка қишлоқлари – Қангли овули, Қумёп, Уйшин маҳаллалари, шунингдек, қардош Туркманистон Республикаси билан чегарадош Жумабой Соға, Бўз, Чуноқ аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли учун Манғит шаҳрига келиб-кетиш азалдан муаммо эди. Анча йиллардан бери киракаш ҳайдовчилар хизматидан фойдаланиб келаётган мазкур овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли туман марказига боришлари учун баъзан ярим, баъзан бир кунлик вақтини йўлга сарфлар, йўл ҳақи ҳам қиммат эди.
Яқинда халқимизни қийнаб келаётган ушбу муаммо ўз ечимини топди. Туман ҳокимининг беғараз ёрдами билан овул ва маҳаллаларимизни оралаб ўтувчи автобус қатнови йўлга қўйилди. Ҳар икки соатдан туман марказига кунига 6 та қатновни амалга ошираётган “КК агромаштранс Чимбой” ДУКга қарашли автобус ҳайдовчилари Ҳамиджон Абдукаримов, Нурбек Салаевлардан аҳоли мамнун. Улар белгиланган соатлардан кечикмай, халқимизга транспорт хизматини кўрсатишмоқда. Аҳоли эса замонавий шароитларга эга “Isuzu” автобусларида бемалол туман марказига бориб, ўз ишларини тез ва сифатли бажаришга эришмоқдалар.
Айниқса, Қипчоқ шаҳарчасидаги 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига, коллежларга қатнаб ўқиётган фарзандларимизнинг ўқув масканларига бехавотир бориб-келишлари учун бу жуда катта имконият бўлди.
Р.ГАЙИПНАЗАРОВА,
61-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶