МУВОФИҚЛАШТИPИШ КЕНГАШИНИНГ ЎТГАН ЙИЛ ЯКУНИ ВА КЕЛГУСИ ЙИЛ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАPГА БАҒИШЛАНГАН КЕНГАЙТИPИЛГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 1 февраль куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгашининг 2019 йил якунлари ва 2020 йилга белгиланган вазифалар тўғрисидаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгаши раиси С.Йўлдашев олиб борди.
Йигилишда туман ҳокими ўринбосари А.Юлдашев, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ғ.Дуйсенбаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Худойбергенов, тумандаги идора-ташкилотлар раҳбарлари, Маҳалла Кенгаши аппарат ходимлари ва бошқарув аъзолари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, Хотин-қизлар қўмитасининг фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари ёрдамчилари қатнашдилар.
Йиғилишда Маҳалла Кенгаши раиснинг биринчи ўринбосари Б.Болтабоев, Маҳалла Кенгаши ва фуқаролар йиғинлари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди ва 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоси У.Худойбергенов, “Нуроний” жамғармаси раиси, мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоси Б.Аллаберганов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Амударё туман Кенгаши раиси, мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоси М.Шерметов, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоси М.Аҳмедовалар сўзга чиқиб, Маҳалла Кенгаши ва фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда 2019 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бердилар. Маърузаларда таъкидланишича, якунланган йилда туманимизда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш учун зарур шароитлар яратиш, ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш ва касб-ҳунарга йўналтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, овул ва маҳаллалардаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронларга нисбатан инсонпарвар ва меҳр-шавқатли муносабатда бўлишни кенг тарғиб этиш борасида кўпгина ишлар қилинган.
Йиғилиш сўнгида “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати Я.Ахмедов, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Маҳалла Кенгаши бошқаруви аъзоси И.Исмоиловалар сўзга чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдириб ўтдилар. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ойгул Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶