25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:37
Жамият 👁 236

Суд раислари иштирокида ўтказилган семинарда мурожаатлар бўйича қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди

Суд раислари иштирокида ўтказилган семинарда мурожаатлар бўйича қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсонларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш, халқ учун фаровон, тинч ҳаёт тарзини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси қонун ҳужжатлари билан тобора мустаҳкамланиб борилмоқда.

Хусусан, фуқаролар мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва унда кўтарилган муаммоларни ечимини топиш борасида қонунчилигимиз етарли даражада ишлаб чиқилган. Президент фармонлари, қарорларидан ташқари «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида «Фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш» тартиби белгилаб қўйилган.

Ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жойларда семинарлар, йиғилишлар ва бошқа тарғибот тадбирларини ташкил қилишмоқда. Шундай тадбирлардан бири туманимиздаги 82-мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Семинарни 82-сонли мактаб директори Зафар Ақманов очди ҳамда олиб борди. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ўқувчиларга тушунтириш, улар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида ташкил қилинган семинарда туман Иқтисодий суди раиси Ўткир Собиров, Жиноий ишлар бўйича суд раиси Султонмурод Давлетмуродов, Маъмурий ишлар бўйича суд раиси Мунаввар Каримбоева, Фуқаролик ишлар бўйича суд раиси Эркин Утениязовлар қатнашишди. Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Ўткир Собиров дастлаб ўз нутқида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканини, ҳуқуқий маданиятни ошириш учун, аввало, ҳар бир киши ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши лозимлигини таъкидлади. Бу борада судларнинг ўрни ҳақида гапириб, суд органлари томонидан мунтазам равишда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг муражаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида мурожаатларнинг шакллари ва турлари белгиланганлиги, унга мувофиқ, мурожаатлар оғзаки, ёзма, ёки электрон шаклда бўлишини тушунтирди. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланишини, мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эгалиги ҳақида батафсил тушунчалар берди.
Шундан кейин ўқувчиларнинг мавзуга алоқадор фикр-мулоҳазалари тингланди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Хусусан, ўқувчилар туман Иқтисодий судининг фаолияти билан қизиқдилар. Суд раиси таъкидлаганидек, туман Иқтисодий суди томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, маданиятини ошириш, уларни қийнаётган масалалар бўйича атрофлича тушунтиришлар бериш мақсадида алоҳида режалар тасдиқланган.

Алоҳида режаларга мувофиқ, 2019 йил давомида жами 49 та тарғибот ишлари амалга оширилди. Шундан 15 тасини сайёр қабуллар ва учрашувлар ташкил этган бўлса, 7 та давра суҳбатлари ҳамда “Менинг маҳаллам-менинг судьям” дастури бўйича аҳоли билан 27 та учрашувлар ўтказилди.

Семинарда тумандаги Иқтисодий, Жиноий, Маъмурий ва Фуқаролик судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, судни “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан тўғридан-тўғри юзма-юз очиқ суҳбатлар кўлами янада кенгайтирилгани айтилди. Шу қаторда фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, бу борадаги ишлар мазкур йилда ҳам давом эттирилаётгани таъкидланди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026