25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:38
Жамият 👁 240

ПЕШОНАСИ ЯРҚИРАГАН ЮРТ

ПЕШОНАСИ ЯРҚИРАГАН ЮРТ

Дунё мамлакатлари билан ҳар томонлама солиштириб кўрсак, Аллоҳ бизга насибу-рўз айлаган жонажон Ўзбекистонимизни пешонаси ярқираган юрт, салкам қирқ миллионлик она халқимизни иқболи кулган халқ, дея фахрлансак арзийди. Аллоҳим бизга нафақат ер юзининг жаннатини Ватан қилиб берган, жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшган аллома-ю шоирларни, ноёб истеъдод-у юксак маънавият соҳибларини ҳам ватандош қилиб берган.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз И.Каримовни ҳам эл-юртимиз истиқболи учун туғилган, бутун ҳаёт йўли, ёзган асарлари-ю ҳар бир айтган гапи барчамиз учун ибрат йўлига айланган, чин маънода элим деб, юртим деб ёниб яшаган халқ отаси эди, десак ҳақлимиз.

Тарихдан маълумки, бир пайтлар Иосиф Виссарионович Сталин “Халқлар отаси” бўлишни орзу қилган. Бу орзусига чексиз зулм ва зўравонлик билан ҳам эриша олмаган. Инсоният тарихида унинг халқлар бошига поёнсиз мусибатлар солган “қора қуёш” деган тавқи-лаънат билан номи қолган.

Не ажабки, Муҳтарам Биринчи Прзидентимиз И.Каримов ҳеч қачон “оталикни” даъво қилмаган, лекин бутун халқ тириклигидаёқ дилида ҳам, тилида ҳам уни “отамиз”, дея эътироф этди. Бирон ноҳақлик ёки зулмга дуч келса, “Каримов отанинг  олдига бораман” деб аҳдланар ва бу аҳд пича бўлса ҳам ноҳақлик ва зулм йўлини қирқарди. Ҳа, болалар оталарига ишониб суянганлари каби, мадад сўраганлари каби халқимиз ҳам Ислом отамизни нажоткоримиз деб билди.

Мустақиллигимизнинг илк йилларида мамлакатимиз қашшоқлик, қаҳатчилик ва қимматчиликни бошдан кечирди. Бунинг илдизи эса 74 йиллик пахта яккаҳокимлиги ва мустабид тузум эди, албатта. Талабалик йилларим ўша даврларга тўғри келган. Бўм-бўш пештахталар, дўконлар, пулига кийим-кечак у ёқда турсин, ҳатто нон ёки ун тополмай, ҳар томонга тентираган одамлар хотирамда қолган. Муҳтарам Биринчи Президентимиз ўша оғир йилларда халқни оталарча паноҳига олди. 4-5 йиллар чамаси ўқувчилар ва талабалар бепул тушлик билан таъминланди. То ҳозирги кунимизгача махсус таъминот дўконлари (жон бошига ўлчаб берилса ҳам) халқимизни арзон ун ва ёғ билан таъминлаб келди.

Ҳатто 2000-йилларда ҳам ишлаб чиқариш унчалик тараққий этмаганди. Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Акам “Манғитда қанд ишлаб чиқариб бошлашибди”, – деб уйимизга оқ қанд олиб келдилар. 4-5 яшар жияним ҳар бири муштдек келадиган “каллақанд”лардан бирини ушлаб кўриб: “Бу нима ўзи?” деб ҳайратланиб сўради. “Бу – оқ қанд”, - дедим кулиб. “Уни нима қиламиз?” деб сўради қизиқувчан жияним. “Аввал бўлиб, бўлагини чойга солиб ичамиз”, - деб тушунтирдим-у, туғилганидан бери шакар-у қаттиқ конфетдан бошқа ширинлик кўрмаган жиянимга қараб хўрлигим келди...

Ҳар йили мустақиллик дарсларида ўша йиллардаги кўпгина воқеаларни, шарт-шароитларни ўқувчиларимга гапириб берсам, баъзи ўқувчиларим:
- Худди эртак айтаётганга ўхшайсиз, устоз, – дейишади ишонинқирамай.

- Мен буларни сизларни ҳайратга солиш учун айтаётганим йўқ. Бугунги тўкин-сочин ҳаётимизнинг қадрига етишингиз учун, сабр-бардошли, андишали, қаноатли ва меҳнаткаш ота-оналарингизга лойиқ фарзанд бўлишингиз учун айтаяпман, - дейман.

Мана бу йил мустақиллигимизнинг 29 йиллигини қаршилаймиз. Унинг 25 йили муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ва эзгу ишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ислом Каримов отамизнинг 82 ёш – таваллуд кунларида кўпмиллионли ватандошларимиз дилидаги ва тилидаги эътирофларни қоғозга туширгим келди. Илоҳим, эл-юртини азиз қилган ул зотни Аллоҳимнинг ўзи азиз-у мукаррам қилсин, ётган жойлари ёруғ бўлсин, пойлари беҳиштдан бўлсин, иймонлари ҳамроҳ бўлсин. Биринчи Президентимиз яхшидан боғ қолади деганларидек, қашшоқ халқимизни бойитиб, эл-юртнинг қаддини кўтариб, Ўзбекистонимизни дунёга танитиб, деярли ҳаммани машинали қилиб кетди...

И.Каримов отамизнинг вафотларидан  кейин ҳамма ватандошларимиз қалбида “Юртимиз тақдири энди қандай бўлади, шундай салоҳиятли инсон, албатта, ўзига муносиб шогирдлар, ворислар тайёрлаганлир”, - каби ҳадик-хавотирлар бор эди.

Аллоҳимга беадад шукурлар бўлсинки, Юртбошимиз Ш.Мирзиёев ғайрат-шижоати, меҳр-оқибати, юксак салоҳияти-ю, идроки билан кейинги 4-5 йил ичида Ўзбекистонимизни буткул ўзгартириб, мудроқ қалбларни уйғотиб юборди. Одамлар умр бўйи орзу қилган имкониятлар, шарт-шароитлар худди эртаклардагидек рўёбга чиқмоқда, оммавий ахборот воситаларида халқ ўз дардини, камчиликларини айтиб, отасига арзи-ҳол қилган фарзандлардай давлатимиз раҳбаридан ёрдам сўрамоқда. Президенимиз Ш.Мирзиёевнинг ногиронларга, муҳтожларга, қолаверса, ҳар бир фуқарога беғараз ёрдамини, меҳрини, эътиборини кўриб, тўлқинланиб кетаман. Бу қадар оталарча ғамхўрликни айрим оталар ўз фарзандларига ҳам беришга қодир эмас ёки раво кўришмайди.

Тарих шуни яна бир марта исботладики, Сталин каби шафқатсиз диктатор эришолмаган, “Халқлар отаси” деган  эътирофга Юртбошимиз Ш.Мирзиёев меҳр-оқибати, эзгу амаллари билан сазовор бўлмоқда. Бугун 140га яқин миллат вакиллари аҳил ва осойишта истиқомат қилаётган салкам 40 миллионлик Ўзбекистон халқи дил-дилидан Юртбошимиз Ш.Мирзиёевни отамиз деб ишонишади ва суянишади. Ҳатто дунё ҳамжамияти ҳам Президентимизнинг юксак салоҳиятини, эзгу амалларини тан олмоқда.

Озарбайжонда Ш.Мирзиёевнинг “2019 йил одами” деб эътироф қилиниши ҳаммамизнинг фахр-у ифтихоримиздир. Яхшиликнинг, яхши инсонларнинг шарофати шундаки, уларни кўрган миллионлаб инсонлар таъсирланадилар, ибрат олишга, ўзлари ҳам имкони етганича эзгулик улашишга интиладилар.
Юртимизда яхшилар ҳам, яхшиликлар ҳам кўпаймоқда. Пешонаси ярқираган жаннатмакон юртимизни, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевни Аллоҳимнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин, умрлари узоқ бўлиб, куч-ғайратга тўлиб, халқимизни, Янги Ўзбекистонни тараққиёт сари бошлаб бораверсинлар.

Ҳулкарой ХЎЖАНИЁЗОВА,
40-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026