16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:55
Жамият 👁 227

МАКТАБДА И.А.КАРИМОВНИНГ ХОТИРА КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБДА И.А.КАРИМОВНИНГ ХОТИРА КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. У мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклагани ҳамда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

30 январь куни туман ХТБга қарашли 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасида шу буюк инсон, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 82 йиллигига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди.

Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мунаввар Жолдасова ўқувчи-ёшларга “Мустақиллигимиз меъмори – Ислом Каримовнинг  буюк хизматлари” мавзусида гапириб, халқимизни мустақиллик сари илҳомлантирган ҳамда керак пайтда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, шахсий ибрати билан Истиқлолимизни ҳимоя қилган И.Каримовнинг сиёсий фаолияти ҳақида тўлқинланиб сўзлади.

Тарих ва ҳуқуқ фан ўқитувчилари раҳбарлигида мактабнинг 9-, 10-, 11-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” ўйинлари орқали ўқувчилар ўзларининг билим ва заковатларини намойиш этишди. Айниқса, мамлакатимизда яшаётган турли миллат вакиллари учун яратилган тенглик, динлараро, конфессиялараро бағрикенглик сиёсати, барча  миллат вакилларининг меҳнат қилиш, намунали тиббий хизматдан фойдаланиш, дам олиш, кафолатли таълим олиш ҳуқуқларининг  Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгани ҳақида ўз билимларини намойиш этишди ва берилган саволларга аниқ, пухта жавоб бердилар. Шу баробарида мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримов раҳбарлигида амалга  оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тараққиёт босқичлари хусусида ўқувчилар батафсил маълумотлар бердилар. Айниқса, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошлаб берган 5 та муҳим ташаббуснинг  ёшлар ҳаётида тутган ўрни, Янги Ўзбекистонда кечаётган демократик жараёнлар, ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёшлар ҳаётига оид Президент Фармонлари ҳамда Қарорлари бўйича зукколик билан  ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан мамлакатимиз ҳаётига оид тарихий жараёнларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, ҳарбий чиқишлар, миллий Армиямиз аскарларининг жанговарлик ҳолатлари маҳорат билан кўрсатиб берилди. Тарихий шахслар ҳақидаги шеърлар ўқилиб, буюк ажодларимиз ёд этилди.
 Тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасида бўлиб ўтган хотира кечаси ўқувчилар қалбида буюк аждодларимиз, ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат, она Ватанга чексиз муҳббат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026