14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Фан ва таълим 👁 427

ТАРИХ ВА ҲУҚУҚ ФАН ОЙЛИГИДА НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ БИЛИМЛАР УЙҒУНЛАШДИ

ТАРИХ ВА ҲУҚУҚ ФАН ОЙЛИГИДА НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ БИЛИМЛАР УЙҒУНЛАШДИ

Тарихимизни ўрганиш – ўзлигимизни англашдир. Зеро, ўз тарихий илдизларини теран билмаган инсон бугунги тинчлик, осойишталикнинг қадрига етмайди. Шу боис, мамлакатимиз таълим тизимида халқимизнинг бой тарихини нафақат ўрганиш, балки мустабид тузум даврида сохталаштирилган мозий саҳифаларини аслига қайтариш, кўп миллатли халқимизнинг тарихи қандай бўлса, шундайлигича, бор мазмун-моҳияти билан ўсиб келаётган ёш авлодни  таништириш, улар қалбида Ватанимиз тарихига чуқур ҳурмат уйғотиш мақсадида инновацион педтехнологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар, айниқса, умумтаълим мактабларида ўтказилаётган фан ойликларида ўз ифодасини топмоқда.

Январь ойи умумтаълим фанлари орасида тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги сифатида ўқувчи-ёшлар учун таассуротларга бой ўтди. Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида мазкур тадбирлар ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимлари уйғунлигида уюшқоқлик билан ўтказилгани таҳсинга лойиқ.

“Мозийга қайтиб иш кўрмоқ - хайрлидир” шиори остида 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасида ўтказилган маънавий-маърифий ва адабий-мусиқий тадбирда ўқувчи-ёшлар орасида тарих ва ҳуқуқ фани билимдонлари янада кўплигини, шу баробарида мактабда ушбу фанларни ўқитиш бўйича ўзига хос услубга эса ўқитувчилар, таълим-тарбия соҳаси фидойилари меҳнат қилишаётганини намоён этди.

Тадбирни очиб берган мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Икром Жангабоев мамлакатимиз тарихининг ҳар бир саҳифаси халқимизнинг буюк қаҳрамонлик эпоси эканлигини, аждодларимиз босиб ўтган қаҳрамонона шонли йўл ҳар биримиз учун ибрат, шу билан бирга ифтихор эканлигини таъкидлади.

Мактабнинг 6-,7-,8-10-,11-синфлар ўқувчилари томонидан ташкил этилган тадбирда тарихимизнинг турли босқичлари ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари, театрлаштирилган рақслар, шеърий композициялар намойиш этилди.

Кичкинтой  болажонлар – 1-синф ўқувчилари ижросидаги шўх рақслар билан  бошланган тадбирнинг маънавий-маърифий қисмида 6-синф ўқувчилари 5 та муҳим ташаббус ҳақидаги адабий композиция орқали ўз орзуларини кўрсатиб беришди. Улар 5 та ташаббус ҳақида ҳам назарий, ҳам амалий тасаввурга эга эканликларини ўз чиқишлари орқали ифодалаб бердилар. Мазмунида 5 та ташаббус жо бўлган маънавий-маърифий мавзудаги ашулалари орқали барча тенгдошларини олға интилиб яшашга, илм ўрганиб, спорт билан шуғулланишга, замонавий ахборот технологияларини пухта эгаллашга, касб-ҳунарли бўлишга даъват этишди.

7-синф ўқувчилари талқинидаги буюк аждодларимиз образларининг саҳнавий намойиши ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” ашуласи асосида саҳналаштирилган жанговар чиқишлари, Иккинчи жаҳон уруши давридаги Шомаҳмудовлар оиласи ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўриниши катта маҳорат билан кўрсатиб  берилди. Бунда ўқувчиларнинг халқимиз тарихига чексиз ҳурмат-эътибори акс этиб, тадбир иштирокчиларида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

Фан ойлиги тадбирининг адабий-мусиқий қисмида Ҳусайн Бойқаро билан Алишер Навоий дўстлигига муҳим эътибор қаратилгани барчага манзур бўлди. Унда икки буюк сиймо ўз даврида нафақат маънавиятга, балки фиқҳ – ҳуқуқий маданиятга ҳам ўта эътиборли бўлганлари уларнинг суҳбатлари орқали ифодалаб берилди.
Тадбирда 6-7-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини ифодали ўқиш, “Мардлик афсонаси” ҳақидаги шеърлар, “Аждодлар руҳи” қўшиғи янграганида барча ўқувчилар шеър ва  қўшиққа жўр бўлишиб, қалбларда ватанпарварлик туйғулари янада жўш урди.

Юксак маҳорат, билимдонлик акс этиб турган тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасидаги мазкур тадбирни ташкил этишда фидойилик қилган тарих фани ўқитувчиси Салтанат Тўлибоеванинг меҳнати эътиборга молик. Шунингдек, тарих фани ўқитувчилари Бахтиёр Ўтабоев, Азиз Бобожонов, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Юнус Бекбергановларнинг ҳамжиҳатликдаги, ўзаро тажриба алмашув асосида олиб бораётган фаолиятлари туфайли мактабда тарих ва ҳуқуқ фанларини ўқитишда ўзига хос бой  тажрибанинг шакллангани боис, ўқувчи-ёшлар ушбу фанларни муваффақиятли ўзлаштиришга эришмоқдалар. Юқоридаги фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбир фикримизнинг яққол исботидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019