16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:57
Жамият 👁 243

Пробация ҳисобида турган маҳкумларни озод этишга доир сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Пробация ҳисобида турган маҳкумларни озод этишга доир сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда ҳудудларда сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бундай чора-тадбирлар жуда катта самара бермоқда.

Ўтган йил давомида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сони сезиларли даражада камайди. Хусусан, туманимизда барча йўналишларда содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,3 фоизга, жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар эса 40 фоизга камайишига эришилди.

29 январь куни ИИБ мажлислар залида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Улуғбек Худойберганов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Сардор Исмоилов, туман Пробация гуруҳи ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Сайёр суд мажлисида туман ИИБ бошлиғи Улуғбек Худойберганов ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Сардор Исмоиловлар сўзга чиқиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари, уларнинг олдини олиш ҳаётий зарурат эканлигини сўзлаб ўтди.

Шунингдек, сайёр суд мажлислари бевосита кенг жамоатчилик кўз ўнгида ўтказилаётгани аҳоли учун ибрат мактаби вазифасини бажараётганлиги ҳақида сўз юритишди. Бундай аҳамиятли тадбирлар юртимизда жиноят ва жиноятчиликни камайтириш омилига, мамлакатимиз одил судлов тизимидаги ижобий воқеликларнинг муҳим бир жиҳатига айланаётганини таъкидлашди.

Мажлис давомида масъуллар давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан юртимиздаги бир қатор жамоат ташкилотлари, Ёшлар Иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, ушбу ташкилотларнинг жойлардаги бўлим ва бўлинмалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига судланаётган шахсни жиноят йўлига қайта кирмаслиги учун кафилликка олиш, шу аснода оиласи бағрида қолдирилган фуқароларни қайта тарбиялаш ваколати берилганлиги, бу бора туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг тўхталиб, батафсил маълумот беришди.

Суд мажлисида туман Ички ишлар бўлими ҳисобида турган 8 нафар маҳкумнинг ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги алоҳида эътироф этилди. Тегишли тартибга кўра бу эътиборга олинганлиги сабабли, маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан шартли равишда белгиланган жазо муддатидан илгари озод қилинди.

Давлатимиздаги амал қилинаётган кечиримлилик, бағрикенглик тамойилларидан мамнун бўлган бу фуқаролар ҳаётда фақат тўғри йўлдан юришга аҳд қилганини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026