16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:55
Жамият 👁 544

ИСТЕЪДОДЛИ БОЛАЛАР – ОНА ЮРТ ТАЯНЧИ

ИСТЕЪДОДЛИ БОЛАЛАР – ОНА ЮРТ ТАЯНЧИ

Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибордан фойдаланган ҳолда, иқтидорини намоён этаётган ўқувчилар талайгина. Улардан бири Шаҳло Қуроловадир. Айни пайтда Амир Темур номли овулдаги 62-сонли мактабнинг 10-синфида ўқиётган Шаҳло мактаб бўсағасига илк қадам ташлаган кунлариданоқ ўзининг зийраклиги, интилувчанлиги билан ўқитувчиларнинг эътиборини қозонди. Бошланғич синфдан бошлаб кўпроқ она тили ва адабиёт фанига қизиқди. “Мустақиллик мадҳи – болалар ижодида” Республика ижодий ишлар кўрик-танловида иштирок этганида у 4-синф ўқувчиси эди. Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган Билимлар беллашувининг туман босқичида она тили ва адабиёт фанидан туманда фахрли 2-ўринни эгаллаганида эса 5-синфда ўқирди. Туман ХТБ ва “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Дилларда Ватан мадҳи” ижодкор-ёшлар танловининг  туман босқичида назм йўналиши бўйича 3-ўринни, 2017-2018 йилларда ўтказилган Билим беллашувида яна она тили ва адабиёт фанидан туманда 2-ўринни эгаллади.

Унинг шеърлари “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан тайёрланган “Парвозга шайланган қалдирғочлар” тўпламида 2018 йили чоп этилди. Шу йили Шаҳло “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичида “F” гуруҳи бўйича 2-ўрин ғолиби бўлди. Бундан ташқари, Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи туман Кен-гаши томонидан 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусидаги иншолар танловида туман миқёсида 1-ўринни қўлга киритди. “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида эса “F” гуруҳи бўйича туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

Билимга чанқоқ, интилувчан ўқувчи-ёшларимизнинг борлиги биз ўқитувчиларнинг қалбини қувончга тўлдиради, касбимизга бўлган меҳрни янада оширади. Чунки Ш.Қуролова каби ёшлар бир куни халқпарвар, ватанпарвар, жасоратли инсонлар бўлиб шаклланадилар, она юрт таянчига айланадилар. Устоз учун бундан улуғ бахт йўқ.

Гулгина Имашева,

62-мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026