21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:32
Жамият 👁 353

Чойкўлда чегара бўйича мажлис

Чойкўлда чегара бўйича мажлис

Чойкўл овулида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда чегара олди ҳудудида яшаш тартиб-қоидаларини аҳолига тарғиб қилиш мақсадида йиғилиш ўтказилди. 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ходимлари, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахасисси, туман Ички ишлар бўлимининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи вакили ҳамда туман бош имом-хатиби иштирок этди. Йиғилишга овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари, маҳалла фаоллари, кўчабошчилари, ёшлар таклиф қилинди.

Йиғилишни “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини раиси Яхшимурод Аҳмедов очди ва олиб борди. У ўз сўзида сўнгги йилларда Президентимиз томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича ғамхўрликлар кучаяётгани, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш бугунги кундаги долзарб вазифага айланганини, бунинг замирида Ватанимизнинг порлоқ келажагини яратишдек эзгу мақсад ётганини таъкидлади. Шунингдек, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини, миллий, маънавий-маданий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, инсонпарварлик, эзгулик ва тинчликни қадрлаш ҳамда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ойбек Шомуродов сўзга чиқиб, шахсларнинг чегара олди зонасига кириши, ундан чиқиши, ўтиши, у ерда бўлиши яшаши, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши, чегара олди минтақасига кириш ва ундан чиқиш, ўтиш, у ерда вақтинча бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш чегара қўшинларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши тўғрисида батафсил тушунтириш берди. Аҳолини “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган тартиб-қоидаларга риоя этишга чақирди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Жаҳонгир Йўлдошев сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутаассиб ғояларга берилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига шароит яратиш, ҳудуддаги маданият марказида туманимизнинг иқтидорли санъаткорлари ижросида турли томошалар ташкил этиб бориш, уларни китобхонликка ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш лозимлиги таъкидлади.

Ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли ғаразли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, миллий, маънавий-маданий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга барча бирдек масъул эканлигини алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда туман бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев сўзга чиқиб, мутаассиблик, экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-тарғибот фаолиятини янада кучайтириш, маънавий-маърифий тадбирларда ижтимоий-иқтисодий ҳамда дин соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш кераклигини таъкидлади. Шу қаторда сўнгги йилларда мамлакатимизда диний соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Чойкўл овул фуқаролар йиғини профилактика инспектори Икром Султонов ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Йиғилиш давомида аҳоли томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026