25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:23
Жамият 👁 739

Туман ҳокимлигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Туман ҳокимлигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш масаласи бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсатининг долзарб йўналишларидан биридир. Шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга жамоатчилик вакиллари томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Туманимизда ҳам жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликларнинг олдини олиш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев олиб борди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Ўрозбой Қурбонбоев ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, подполковник Қаҳрамон Камолов иштирок этдилар. Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳам қатнашдилар.

Тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев ўз сўзида аҳоли ўртасида гиёҳвандлик, одам савдоси, диний экстремизм каби жиноятларнинг олдини олиш юзасидан жойларда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам олиб бориш, бундай салбий ҳолатлар содир қилинмаслиги учун ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, осойишталикни таъминлаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва маҳаллаларда тартиб-интизомни ўрнатишни кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, ёшларнинг тақдирига бефарқ қарамасдан маънавий-маърифий, ахлоқий тарбиясига алоҳида эътибор бериш лозимлигини, шу сабабли ҳар бир ота-она фарзандининг келажагига, келгусида ватан равнақига ҳисса қўшадиган комил инсон қилиб тарбиялашга ўзини масъул деб билиши кераклигини ҳам айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ўрозбой Қурбонбоев сўзга чиқиб, ҳар бир ҳудудда содир этилган маъмурий ва жиноий ҳолатлар аҳоли ўртасида муҳокама қилиниши, жиноят содир этилиши сабаблари ўрганилиши кераклиги ва жиноят содир этишга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозимлиги ҳақида сўз юритди. Қолаверса, маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқариш ва бошқа қўпол қоидабузарликлар маҳалла ҳамда меҳнат жамоаларида муҳокама этилиши муҳимлигини, оиладаги нотинчлик, келишмовчилик туфайли содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар чуқур таҳлил қилиниши кераклигини алоҳида эътироф этди. Бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш учун ҳокимлик, давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда иш олиб бориш, ҳар бир нотинч оилани ўрганиб чиқиш ҳамда улардаги низолар, келишмовчиликларни бартараф этиш чораларни кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари Алишер Йўлдошев ҳамда Марям Аҳмедовалар сўзга чиқиб, ёш оилалар ва уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилганлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича маҳаллаларда ҳар пайшанба куни кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганлиги хақида маълумот бериб ўтдилар.

Йиғилишда иштирок этган бошқа масъуллар ҳам бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026