“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан 5-сонли мактабда сайёр кутубхона ташкил этилди
Давлатимиз томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавиятимиз учун ёт бўлган иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг келажакда комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшларимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Унда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшларимиз ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига эътибор қаратиш каби масалалар ўз аксини топганлиги сабабли самарали натижаларга эришилмоқда.
Ушбу мақсадларнинг амалга ошишига ҳисса қўшиш мақсадида “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан режага мувофиқ туманимиздаги 5-сонли умумтаълим мактабида ёшларни китобхонликка жалб этиш, қизиқишларини янада ошириш мақсадида тадбир ўтказилди. Шунингдек, ташкилот томонидан мактаб ўқувчилари мутолаа қилишлари учун китоб ва журналлар келтирилиб, сайёр кутубхона ҳам ташкил этилди.
Биз сўз юритаётган 5-сонли умумтаълим мактабида китобсевар, ижодкор ёшлар жуда кўп. Уларнинг китоб ўқиб, ҳар томонлама билим олиши, маънавий дунёсининг бойишида мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Марҳабо Матжанова яқиндан масалаҳатлар бериб, устозлик қилмоқда. Айниқса, мактабнинг 10-синф ўқувчиси Хайрулла Илҳамов, 8-синф ўқувчиси Соҳиба Каримбоеваларнинг орзулари бир жаҳон. Улар мактабнинг энг фаол китобхонлари ҳисобланишади. Ўқувчилар олдига қўйган орзуларини амалга оширадиган йўлни китобдан ахтариб топишга аҳд қилишган.
Мактабда ёшларни китобхонликка жалб этиш, қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилган тадбир барчага жуда манзур бўлди.
Ўрозали Рейимов, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶