16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 13:50
Жамият 👁 329

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ ДАРЁ БЎЙИ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ  ДАРЁ БЎЙИ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор! Бу шунчаки баландпарвоз гап эмас. Бугунги тезкор, янгиланишлар шиддат билан кечаётган даврда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини  юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга дахлдорлигини, масъулиятини ошириш жуда муҳим. Боиси, замонавий билим ва кўникмаларга эга, маънан етук, жисмонан кучли, матонатли, садоқатли  ёшларгина мамлакат  келажаги учун жавобгарликни ўз зиммаларига ола оладилар, юрт корига  ярайдилар.  Шу сабабдан жамиятимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланмиш  ёш авлод таълим-тарбиясини, уларнинг маънавий-маърифий, руҳий, ижтимоий, жисмоний салоҳиятини ошришга улкан аҳамият қаратилмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар натижаси билан яқиндан танишиш ва муаммоли масалаларда амалий ёрдамлар бериш мақсадида  туманимизга ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳи аъзолари барча ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар ташкиллаштирдилар, мактабларда, меҳнат жамоаларида бўлдилар, тадбиркор ёшлар фаолияти билан танишиб, ижодкор ёшлар мушоираларини ўтказдилар


Ишчи гуруҳ аъзоси, “ЎзАвтойўл” қўмитаси бўлим бошлиғи Отаназар Жуманиёзов  Қипчоқ овул фуқаролар йиғини таркибидаги  Дарё бўйи маҳалласида истиқомат қилувчи Зарифбой Хўжамуродов хонадонида бўлиб, ушбу хонадоннинг ва қўни- қўшниларининг  фарзандлари билан суҳбатда бўлди.

Меҳмон суҳбат чоғида ёшларнинг қизиқишлари, ўқишлари, турмуш тарзи билан танишди. Хонадонга  йиғилган ўн нафардан зиёд болалар иштирокида бўлган дарсдан бўш вақтларида нималар билан шуғулланишлари, қайси шоир, ёзувчилар ижодини севиб ўқиши, хуллас, адабиёт, санъат, спорт  борасидаги суҳбат  жуда қизиқарли ўтди. Айниқса,  Отаназар Жуманиёзовга болаларнинг ҳозирги давр ва мумтоз  адабиётимиз намуналарини  ифодали, ёддан айтиши,  расмлар чизиши, мусиқа асбобларини чалиши ва қўшиқлар ижро этиши жуда манзур бўлди.

Хабардор қилинмасдан, тўсатдан кириб борган хонадонида  ёшгина йигитнинг испанча операни маҳорат билан  куйлагани  меҳмонни бироз ҳайратлантирди ҳам. У Нукусдаги санъат  коллежини битириб келиб, яқиндагина 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  опера хонандалиги гуруҳида мураббийлик фаолиятини бошлаган,  иқтидорли йигит Шерхон Ўтамуродов эди.  Учрашув  сўнгида 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби  директори Нураддин Ёқубов ижросидаги шўх қўшиққа  мезбон-у меҳмонлар рақсга тушдилар.

        Дарё бўйи маҳалласи ёшлари билан ўтказилган учрашув Республика ишчи гуруҳи аъзоларида илиқ таассуротлар қолдирди. Бу мамлакатимизда ёшларнинг муносиб бўлиб улғайишларига қаратилаётган эътибор  мевасидир.

          Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026