14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:45
Фан ва таълим 👁 717

ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИДА БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИДА БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган Фанлар олимпиадалари нафақат уларнинг билимларини чархлайди, балки келажакдаги орзуларига қанот бағишлайди.

5-10 январь кунлари тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилар орасидан ана шундай билимдон ва иқтидорлиларни аниқлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 23 декабрь кунги 235-м-сонли буйруғи асосида Фанлар олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди. 40-сонли мактабда бўлиб ўтган ушбу Фанлар олимпиадасида мактаб босқичида ғолиб бўлган 9-11-синф ўқувчиларидан 609 нафари иштирок қилиши режалаштирилган эди. Лекин 26 нафар ўқувчи турли сабабларга кўра, иштирок қила олмадилар.

Ушбу тадбирда 9-11-синф ўқувчилари жами 55 та фан бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар. Ҳар бир фан бўйича 55 нафар аудитория раҳбари, 55 нафар кузатувчи, 165 нафар ҳакамлар ҳайъатидан иборат гуруҳ белгиланган мезон асосида ўқувчилар билимини баҳолаб бордилар. Баҳолашда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган норозиликлар аппелляция комиссияси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, натижалари ўзларига таништирилди.

Тадбир якунига кўра, 256 нафар 9-синф ўқувчилари орасидан 20 та фан бўйича 40 нафар ғолиб аниқланди. Шундан, иқтисодий билим асослари фани бўйича ўқувчилар кейинги босқичда иштирок қилиш учун етарли балл тўплай олмадилар. Фанлар олимпиадасида 17 та фандан иштирок қилган 168 нафар 10-синф ўқувчилари орасидан 15 та фан бўйича 32 нафар ғолиблар аниқланди. Қолган 2 та, яъни қорақалпоқ тили ҳамда рус тили ва адабиёти фанларидан ўқувчилар етарли балл тўплай олмаганлиги сабабли ғолиблар аниқланмади. Шунингдек, 159 нафар 11-синф ўқувчилари 17 та фан бўйича иштирок қилишиб, 38 нафар ғолиблар аниқланди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритдилар.
Фанлар олимпиадасининг туман босқичи якунига кўра, 9-11-синф ўқувчиларидан жами 110 нафари  Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Фанлар олимпиадасининг 3-босқичига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 10 нафар ўқувчилари ўзбек тили ва адабиёти, инглиз тили ва  математика фанларидан тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.  Бундан ташқари, 2018-2019 ўқув йилида Фанлар олимпиадасининг 3-босқичида биринчи ўринни эгаллаган 3 нафар 10-синф ўқувчиси ҳам 2019-2020 ўқув йилида 11-синф ўқувчилари билан бирга тўғридан-тўғри 3-босқичга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Умумий ҳисобда 2019-2020 ўқув йилида туман умумтаълим мактабларидан Фанлар олимпиадасининг 3-босқичида 123 нафар ўқувчи иштирок этиб, туманимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Биз туманимизнинг билимдон ўқувчи-ёшларига Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам ғолиблар сафидан жой олишларида омад тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019