ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари орасида расм чизиш бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танлов иштирокчиларига “Биз сизлар билан фахрланамиз”, “Мен ҳам чегарачи ҳарбий хизматчи бўламан” деган икки мавзуда суратлар чизиш топширилди.
“Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остидаги “Ватанпарлик ойлиги” доирасида ташкиллаштирилган танловда ҳарбий хизматчиларнинг бошланғич синфларда таълим-тарбия олаётган 8 нафар ўғил-қизлари иштирок этишди.
Шуниси эътиборлики, улар чизган барча расмларда ҳарбий хизматчи оила фарзанди эканлигидан фахрланиш ва оталарига муносиб издошлар бўлиш туйғулари яққол сезилиб турибди.
Шу йилнинг 6 январида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида 9202 “Д” ва 9202 “К” қисмлари ҳарбий хизматчилари оила аъзолари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада ҳарбий хизматчиларнинг фаол иш излаётган оила аъзолари иштирок этдилар ва тумандаги корхона-ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида керакли маълумотларга эга бўлдилар. Икки нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғига мутахассислигига мос, яшаш ҳудудидаги яқин мактабларга ишга жойлашишга тавсия берилди.
Фазлиддин МАҲАММАДИЕВ,
ҳарбий хизматчи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶