25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:56
Жамият 👁 542

Қиличбой овулида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб катта тадбир ўтказилди

Қиличбой овулида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб катта тадбир ўтказилди

2019 йил 13 декабрда “ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида” мамлакатимизнинг Президенти Ш.Мирзиёевнинг фармойиши эълон қилинган эди. Ушбу фармойишга кўра тасдиқланган тадбирлар дастурига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли орасида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш орқали халқимиз кўнглига Қуролли Кучларимизга бўлган фахр-ифтихор туйғуларини сингдириш назарда тутилган. Шунингдек, ҳар бир фуқарога Ватан ҳимоячилари куни байрамининг аҳамияти фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ўрни ва аҳамиятини кенг тушунтириш белгиланган.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби айни кунларда туманимизда ҳам 2019 йил 15 декабрь – 2020 йил 15 январь оралиғида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида юқорида таъкидланган фармойишга асосан умумий ўрта таълим, мактабгача таълим ташкилотларида, овул ва маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда ҳарбий ватанпарварлик мавзусига бағишланган маданий, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Шу йилнинг 8 январида Қиличбой овулидаги Қиличбой маданият марказида ҳам “Армия – тинчлик қалқони” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ва туман Мудофаа бўлими масъуллари, Қиличбой овули ҳудудидаги мактаблар фаол ўқувчилари, ҳудудда жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, айни кунда ўзларининг муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган қиличбойлик 16 нафар аскарларнинг  ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирни Қиличбой  овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров очди ва барчани яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг кексалар ва нуронийлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Шомуродов, туман Мудофаа бўлими ходими Зокир Саъдуллаевлар ҳам байрам билан табриклаб, Миллий армиямиз қудрати, ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар, юрт сарҳадларини қўриқлаётган мард ўғлонлар, Ватанимизнинг жасур ҳимоячилари кўрсатган қаҳрамонликлар ҳақида сўз юритдилар. Ҳозирги тинч, осуда ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, уни асраб авайлашга ҳар бир фуқаро масъуллигини ҳам таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун фидойилик билан меҳнат қилиш, бунинг учун тинмай ўқиб ўрганиш, изланиш, билим, малака ва тажрибаларини ошириб бориш асосида эл-юртга, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш кераклиги хусусида гапирдилар.

Тадбирда Қиличбой маданият маркази бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва 27-, 22-мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, шунингдек, 83- ва 15-сонли мактаблар ўқувчилари иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Она Ватанни севишга, тинчлигини, осойишталигини бутун борлиғи билан асрашга даъват этувчи, мардлик жасурлик, фидойиликни улуғловчи жанговар қўшиқлар барчага манзур бўлди, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи жажжи болажонларнинг ҳарбий либосда шахдам қадамлар билан рақс тушишлари кўнгилларда завқ уйғотди.

Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026