16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 15:21
Жамият 👁 229

СОҒЛОМ, МАРД, САДОҚАТЛИ ВА ФИДОЙИ ЎҒЛОНЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАНЛОВ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

СОҒЛОМ, МАРД, САДОҚАТЛИ ВА ФИДОЙИ ЎҒЛОНЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАНЛОВ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Ҳар тонг чор-атрофимиздаги осудалик, осойишталикдан, фарзандларимиз бағримизда безавотир улғаяётганидан ва юртимиз осмони тинч, эканлигидан кўнглимиз хотиржам бўлиб, дориломон кунларимизга чексиз шукроналар айтамиз. Шундай дамларда мамлакатимизда умргузаронлик қилаётган барча фуқароларнинг тинч-осойишталигини ишончли қўриқлаб, ҳар қандай таҳдидларга қарши тура оладиган, юртимиз сарҳадларини сергаклик билан ҳимоя қилаётган, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарларни дуо қиламиз.

Муддатли ҳарбий хизмат – ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир. Бу борадаги илк билимлар йигитларга умумий ўрта таълим мактабларида чақириққа қадар тайёргарлик фани орқали сингдирилади ва ёшларда юрт тақдирига дахлдорлик, хизматига шай туриш хислатлари шакллантирилади.

Шу боисдан ҳам ҳар йили чақирув ёшидаги фуқаролар ҳарбий хизматга бориш истагида Мудофаа ишлари бўйича бўлимларга мурожаат қиладилар ва бу борадаги синовлардан муваффақиятли ўтишга ҳаракат қиладилар.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ қабул қилинган Низом талабларига мувофиқ танлов асосида қабул қилинади.

Танлов – бу чақирув ёшидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан умумжисмоний тайёргарлик, касбий танлов, шунингдек, якка тартибда суҳбат ўтказишга оид тадбирлар комплексини ўз ичига олади. Бундан кўзланган мақсад Қуролли Кучларимиз таркибини интеллектуал салоҳиятли, дунёқараши кенг, соғлом, ватанпарвар, фидойи ва садоқатли чақирилувчилар билан тўлдириш, Ватанимиз тарихи, улуғ саркарда боболаримиз ҳаёти ҳақида эгаллаган билимларини, фикрлаш қобилиятини ва умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдир. Танловда асосан уларнинг Ватан олдидаги масъулияти ва бурчларини онгли равишда англаган ҳолда қатнашишларига алоҳида эътибор қаратилади.

Туман Мудофаа ишлари бўйича бўлимида ҳам Низомга мувофиқ 2019 йилнинг 10 августидан буён чақирилувчиларнинг ҳужжатларини тайёрлаш, уларни махсус тузилган тиббий комиссиянинг босқичма-босқич кўрикларидан ўтишларини ташкил этиш ишлари бошланиб кетди. Комиссия хулосасига кўра, 2020 йилнинг 10 февраль кунига қадар тиббий кўриклар жараёнида соғлом деб топилган йигитлар махсус тузилган танлов кенгаш томонидан умумжисмоний, касбий тайёргарлиги ва якка тартибдаги суҳбат орқали муддатли ҳарбий хизматга танлаб олинади. Жараён тугагач, март, апрель ойларида танловдан муваффақиятли  ўтган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга олинади.

Танловдан ўта олмаган йигитлар эса сафарбарлик чақирув резервига тайинланади.

Амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатлар Қуролли Кучлар таркибини илмли, юксак салоҳиятли ва фидойи ўғлонлар билан тўлдиришга қаратилгани билан аҳамиятли. Боиси, муносиб ўғлонларгина юртимизнинг тинч-осойишталигини асрашга қодирдир.

Музаффар МАДРАИМОВ, туман Мудофаа ишлари бўлимининг

ҳарбий хизматга чақирув бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026