25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:56
Жамият 👁 738

Такрорий овоз бериш ўтказилди

Такрорий овоз бериш ўтказилди

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. 23 декабрь куни сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Қонунга мувофиқ, номзодлардан бирортаси ҳам етарли овоз тўплай олмаган сайлов округларида 2020 йил 5 январь куни такрорий овоз бериш ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Сайлов кодексига биноан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса, аммо улардан ҳеч бири сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда тегишли сайлов комиссиясини ҳамда округ сайловчиларини хабардор этади. Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади. Такрорий овоз бериш асосий сайловдан кейин икки ҳафта муддат ичида ўтказилади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.

Ушбу кодексга кўра, такрорий овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларидаги 1730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси берган маълумотларга кўра, ушбу округлардаги сайловчилар сони жами 3 миллион 148 минг 921 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят кенгашларига сайлов ўтказувчи 95 та сайлов округидаги 1104 та сайлов участкасида ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 587 та сайлов округидаги 1117 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2 та сайлов округидаги 3 та сайлов участкасида бўлиб ўтган такрорий овоз бериш жараёнларида рўйхатга олинган сайловчилар сони 6827 нафар бўлиб, шундан 4607 нафар сайловчи сайловда иштирок этди. Жумладан, 24-Оқ олтин сайлов округида рўйхатга олинган 4377 нафар сайловчилардан 2922 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди. Такрорий овоз бериш натижаларига кўра, ушбу сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Маҳмуд Шерметов 2207 та овоз олди, бу жами овозларнинг 75,5 фоизини ташкил қилиб, у Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланди.

Шунингдек, 2-Чордара сайлов округида рўйхатга олинган сайловчилар сони 2450 нафар бўлиб, шундан 1685 нафар сайловчи такрорий овоз беришда иштирок этди. Ушбу сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муяссар Pаҳматуллаева 1068 та овоз олиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланди. Бу эса жами овозларнинг 63,4 фоизини ташкил қилади.

Таъкидлаш керакки, сайловларнинг якуний натижаларига кўра, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 9 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 6 нафар, Халқ демократик партиясидан 6 нафар, “Адолат” социал-деморатик партиясидан 5 нафар, Экологик партиясидан 4 нафар номзод сайланди. Депутатларнинг 9 нафарини аёллар ташкил этади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026