АМУДАPЁНИНГ ФИДОЙИ ЎҒЛОНИ “ҲУҚУҚИЙ ТАPҒИБОТ ИШЛАPИ АЪЛОЧИСИ” КЎКPАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИPЛАНДИ
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳоли оммасига кенг тарғиб қилишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотланганларга кўкрак нишони Конституция қабул қилинган кун арафасида топширилди. Улар орасида асли қиличбойлик, ҳозирги кунда Тўрткўл тумани молия бўлими бош ҳуқуқшуноси бўлиб ишлаётган, Ички ишлар вазирлиги меҳнат фахрийси, истеъфодаги подполковник, 2-даражали адлия маслаҳатчиси Бекпўлат Авазметов ҳам бор.
У 1957 йилда Қиличбой овулида туғилган. 1965-1975 йилларда ўрта мактабни тугатгач, ТошДу (ҳозирги ЎзМУ)нинг тарих факультетини, кейинчалик Қорақалпоқ давлат университетининг юридика факультетини тугатган. 1984 йилдан 2008 йилгача Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлигида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, кейинчалик хизматчилик юзасидан Тўрткўл туманида яшаб қолган.
Ҳозирги кунда Тўрткўл туман молия бўлимида бош ҳуқуқшунос бўлиб ишлаётган қиличбойлик истеъфодаги подполковник, туманимизнинг муносиб ўғлони Бекпўлат Авазметовни меҳнатлари эътирофи – кўкрак нишони билан табриклаймиз ва келгусида ҳам юртимиз равнақи йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.
Ойгул Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶