14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:55
Сиёсат 👁 443

УЧАСТКАЛАР САЙЛОВГА ТАЙЁР!

УЧАСТКАЛАР САЙЛОВГА ТАЙЁР!

Амударё туманидаги барча сайлов участкаларида 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга қонун талабларига мувофиқ пухта ҳозирлик кўрилди. Участка сайлов комсиссиялари аъзолари сайловларни аҳолининг ижтимоий фаоллик ўсган, фуқароларнинг амалдаги ислоҳотларга, сиёсий партияларга талабчанлиги ошган бир шароитда қонун талаблари асосида ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрмоқдалар.

Навоий номли маҳалла ҳудудидаги 30-сонли мактабда жойлашган 79-сайлов участкасида 2 минг 831 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Участка сайлов комиссияси жойлашган бино қонунчиликда белгиланган талаблар асосида жиҳозланди. Шунингдек, зарур техника воситалари – телефон, факс, нусха кўчириш аппарати ва тегишли адабиётлар билан таъминланди. Овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари тайёрланди. Сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари кўринарли жойга осиб қўйилди.

Участка сайлов комиссияси раиси Қувватбой Ниёзов, масъуллари Азимбой Дусчанов, Рашид Давлетов ҳамда бошқа аъзолари сайловларнинг очиқ, ошкора ва холислик мезонлари асосида юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш мақсадида сайловчиларга қулай шарт-шароит яратишга ҳаракат қилдилар.

Тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил қилиниб, ҳудуддаги сайловчиларга янги Сайлов кодекси, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, муддатида аввал овоз бериш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот негизида шакллантирилди ва уйма-уй юриш жараёнида унга аниқлик киритилди.

Туман Маданият бўлимида жойлашган 80-сонли сайлов участкасида ҳам комиссия раиси Шуҳрат Юсупов ва масъуллар Турсунбой Серикбоев, Ўктам Янгибоевлар сайловга тайёргарликни сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан шуғулланишдан бошлашди. Комиссия аъзолари уйма-уй айланиб, сайлов ҳуқуқига эга бўлган 2 минг 836 нафар фуқаронинг маълумотларини “Ягона электрон рўйхат” билан солиштириб чиқдилар.

Шунингдек, депутатликка номзодларнинг сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлаш ва сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашиш, ишончли вакилларини рўйхатга олиш, тегишли гувоҳномалар бериш ишларига ҳам комиссия томонидан алоҳида эътибор қаратилди.

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган 83-сонли сайлов участкаси ҳам 22 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга тайёр ҳолатга келтирилди.

Участка  сайлов комиссиялари зарурий  воситалар, адабиётлар билан таъминланиб, сайловчилар учун қулай  шарт-шароитлар яратилди. Сайлов комиссияси аъзолари адлия органларининг мутахассислари билан биргаликда ҳудуддаги маҳаллалар, корхоналар, таълим муассасаларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказдилар. Ундан ташқари, сайловчиларининг ҳуқуқий билимини янада юксалтириш ва сайлов маданиятини ошириш, Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этишига ва дахлдорлик туйғусини кучайтиришга эътибор қаратилди.

Бир сўз билан айтганда, Амударё туманидаги барча сайлов участкалари мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа – бўлажак сайловларга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019