14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:40
Сиёсат 👁 592

Сайлов участкаларида тайёргарлик ишлари якунига етказилди

Сайлов участкаларида тайёргарлик ишлари якунига етказилди

Айни кунларда мамлакатимизда муҳим ижтимоий-сиёсий  жараён – Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик энг сўнгги паллага кирди. Барча сайлов участкаларида 22 декабрь – сайловлар кунини уюшқоқлик билан ўтказиш, бўлиб ўтадиган сайловларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида сайловчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилди.

Тўлқин овули ҳудудидаги 124-сайлов участкаси 33-сонли мактаб биносида жойлашган. Сайловлар кунида овул ҳудудидаги “Туёқли”, “Чангалқалъа”, “Полвонбой” аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи 1 минг 670 нафар аҳоли ўзлари танлаган партия номзодларини қўллаб-қувватлаб овоз берадилар. Сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун бу ерда зарур шарт-шароитлар яратилган.

Сайлов участкасида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришларини ташкил этиш, ҳудуддаги сайловчиларни сайлов қонунчилиги билан таништириш, уларга сайловга қачирув қоғозларини ўз вақтида етказиш, бешта сиёсий партияларнинг дастурлари ва партиялардан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари билан яқиндан танишишлари учун барча шароитлар яратилган.

***

Бештом маҳалласи ҳудудидаги 24-сонли мактаб биносида жойлашган 132-сайлов участкаси ҳам 22 декабрь – сайловлар кунига тахт қилиб қўйилди. Бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар, партияларнинг сайловолди ҳаракат дастурлари акс эттирилган баннерлар, сайлов қонунчилигига оид ижтимоий-сиёсий адабиётлар ва матбуот нашрлари билан таъминланган сайлов участкаси байрамона безатилган. Кексалар, оналар ва болалар учун хоналар, тиббиёт хонаси ҳамда овоз бериш бўлмалари зарур анжомлар билан жиҳозланган.

Бештом маҳалласи ҳудудидаги “Бештом” ва “Хўжакўл” аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи 1 минг 512 нафар сайловчига 22 декабрь – сайловлар кунида ўз фуқаролик бурчларини адо этишлари учун чақирув қоғозлари тарқатилди. Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ўзаро жипсликда, аниқ режа асосида иш олиб борганликлари боис, сайловлар кунида биринчи марта овоз берадиган 21 нафар ёш сайловчилар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, уларни қизиқтирган барча саволларга ўз вақтида жавоб берилди.

Шунингдек, мазкур сайлов участкасида бир неча нафар сайловчилар ўз аризасига асосан муддатидан олдин овоз бериб, ўзлари танлаган номзодларни қўллаб-қувватладилар.

***

Қипчоқ овулидаги 129-сайлов участкаси ҳам сайловлар кунига тахт қилиб қўйилди. 18-сонли мактаб биносида жойлашган мазкур сайлов участкаси ҳудудига “Кўкчи”, “Қайировул” ва “Тараққиёт” аҳоли пунктининг  жанубий қисми киради, сайловчилар сони эса 2 минг 750 нафарни ташкил этади.

Мазкур сайлов участкасида ҳам сайловлар кунига пухта ҳозирлик кўрилди.

Сайлов участкаси давлат  рамзлари, замонавий ахборот технологиялари, сайлов қонунчилигига оид зарур адабиётлар, матбуот нашрлари, тарғибот баннерлари билан жиҳозланди. Ногиронлиги бўлган сайловчилар, кексалар, оналар ва болалар учун зарур шароитлар яратилиб, тиббиёт хонаси, сайлов қутилари ва овоз бериш бўлмалари тахт қилиб қўйилди.

Шунингдек мазкур сайлов участкасида илк марта овоз берадиган 165 нафар ёшлар, олдиндан овоз бериш истагида бўлган сайловчиларга зарур тушунчалар берилди.

Сайлов участкаси ҳудудида рўйхатга олинган сайловчилар ўзлари учун мақбул бўлган сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиб, мазкур партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар билан учрашувлар ўтказишди.

Участка сайлов комиссияси аъзолари уйма-уй юриб, сайловчиларнинг ягона электрон базага киритилганини текшириб, аниқлик киритгани эса сайлов кунида овоз берувчиларни рўйхатга олишда анча енгилликлар яратади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019