ФАН ОЙЛИГИ ЎҚУВЧИЛАРДА ЮКСАК ОНГ ШАКЛЛАНИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАЯПТИ
Мактаб ўқувчиларига берилаётган таълим мазмунини такомиллаштириш, фанларни ўқитишда юқори самарадорликка эришиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликлари ўтказилаяпти.
Туманимиздаги 16-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ҳам фан ойликлари мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда. Ўтказилаётган фан ойликлари мактабда таълим-тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишида, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратлари ошишида муҳим омил бўлаётир.
Декабрь – одобнома фан ойлиги доирасида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Шукуржон Жуманиёзова ўзининг бор билим ва маҳоратини ишга солиб, ўқувчиларда яхши одоб-ахлоқ хулқини шакллантиришга ҳаракат қилаяпти.
Шукуржон Жуманиёзова ўз режасига кўра фан ойлиги бошланишида 2-синф ўқувчилари ўртасида одоб-ахлоқ мавзусида тест синовларини ўтказди, 10 та саволни ўз ичига олган ушбу тест синовларида ўқувчилар одоб ва ахлоқ бўйича анча тушунчага эга эканликларини исботладилар.
Фан ойлигининг иккинчи ҳафтасида 2-синфлар ўқувчилари иштирокида “Конституциямиз – бахтимиз қомуси” мавзусида суҳбат ўтказилди. Ушбу суҳбат пайтида ҳам ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида ўз билим ва тушунчаларини намойиш этдилар.
Фан ойлигининг биринчи ярмида очиқ дарс, тарбиявий соатлар тадбирларини ташкил этилиб, одоб-ахлоқ мавзусида синфлараро тест синовлари ўтказилди.
Мактабда ўтказилаётган фан ойлиги ўқувчиларда юксак онг шаклланишига хизмат қилаяпти.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶