Аҳоли ва тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Айниқса, болаларнинг пиротехника воситаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши оқибатида куйиш, тан жароҳати олиш, ёнғин ва бошқа кўплаб нохуш ҳодисалар келиб чиқиши мумкин.
Фарзандларимизнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиротехника воситалари билан савдо қилмасликни, уларни харид қилмасликни ва агар бундай ноқонуний ҳолларга гувоҳ бўлсангиз, 61 515 49 02 рақами орқали Амударё тумани Давлат солиқ инспекциясига ва 102 рақам орқали туман Ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶