МАКТАБДА КОНСТИТУЦИЯ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Конституция – инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ёрқин келажагимиз асоси - давлатимиз тимсоли ҳисобланади. Шу боис, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун сифатида халқимиз томонидан кенг нишонланади.
Туманимизнинг “Бештом” маҳалласидаги 54-сонли умумтаълим мактабида ҳам Конституциямизнинг 27 йиллигига бағишлаб “Бизнинг Ватанимиз Ўзбекистон!” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари, ўқитувчилар жамоаси ҳамда ота-оналар қатнашдилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди. Ўқувчилар томонидан Ватанимизни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар, саҳна кўринишлари, Қомусимиз моддаларини акс эттирувчи ҳаётий лавҳалар намойиш этилди.
Тадбир якунида фаол ва аълочи ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирландилар.
Паризот УРГАНЧБОЕВА, 54-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶