16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 18:13
Жамият 👁 636

Медиация – бу низонинг ҳамкорликка айланиши

Медиация – бу низонинг ҳамкорликка айланиши

Ҳар қандай мамлакатнинг демократик ривожланганлиги даражаси албатта ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланганлик даражаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни эса мукаммал ишлаб чиқилган норматив ҳуқуқий база ва суд-ҳуқуқ тизимисиз тасаввур қилиш қийин.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида бу борада жуда салмоқли ишлар амалга оширилди ва давом эттирилмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири, бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборат бўлди.

Бу борадаги ишлардан мамлакатни демократлаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни яна бир қадам олға илгарилатишга туртки бўлган мамлакатимиз биринчи президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида илгари сурган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»ни алоҳида атаб ўтиш жоиз.

Ушбу Концепцияга асос давлат бошқарувини демократлаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга қаратилган 50 дан зиёд қонунчилик ташаббуслари илгари сурилиб, бугунги кунга келиб ушбу ташаббусларнинг деярли барчаси ҳаётимизга татбиқ этилган.

Мамлакатимизда бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар дунёда тезкорлик билан рўй бераётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2016 йил 21 октябрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ушбу Фармонга илова билан «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини изчил такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор алоҳида қонунлар, шу жумладан «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Медиация тўғрисида»ги, «Маъмурий судлов ишларини юритиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш назарда тутилган эди.

Ушбу қонун лойиҳаларидан «Медиация тўғрисида»ги қонун суддан ташқари фуқаролик ва иқтисодий низоларини тартибга солишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгилаб беришга қаратилгандир.

Президентимиз Фармонида назарда тутилган мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланиб, Президентимиз томонидан 2018 йил 3 июль санасида имзоланиб, 2019 йил 1 январдан кучга кирди.

Медиация институти тарихига назар соладиган бўлсак мутахассислар фикрича ушбу тушунча инсон жамиятида низо қачон пайдо бўлган бўлса медиация ҳам бўлган. Тарихдан маълум фуқаролар низолашаётган тарафлар ўртасида сўзлашувлар олиб боришга, бетараф (нейтрал) шахс иштирокида низони ҳал қилишга кўпинча мурожаат қилишган. Инсоният жамияти ривожланишининг ҳар қандай босқичларида медиация усуллари ҳар хил шаклларда намоён бўлган бўлса да, унинг асосий мақсади – тарафларни мустақил тараф иштирокида яраштириш ўзгармаган.

Тарихдан маълум бўлишича низоларни ҳал қилишнинг яраштирув усуллари ибтидоий жамоа давридан бери қўлланиб келинган. Олимлар фикрига кўра низоли вазиятларни ҳал қилиш учун учинчи мустақил (нейтрал) томонни жалб қилиш зарурлиги энг аввало бу тирик қолиш нияти билан боғлиқ (айрим шахс ёки гуруҳлар). Ушбу яраштирув усулларини биринчилардан бўлиб қўллаганлар бу ибтидоий қабилаларда қабила бошлиқлар бўлди. Улар шу йўл билан жами қабиланинг қирилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган зўравонликларни тўхтатиб қолишган.

Ушбу усулни қўллаш Финикия ва Вавилон савдогарлари ўртасида ривожланган бўлган. Қадимий Грецияда воситачиларни қўллаш амалиёти мавжуд бўлган (proxenetas). Pим ҳуқуқи ҳам Юстиниан кодексидан бошлаб (530—533 б. э.), воситачиликни тан олган. Pимликлар «воситачи» тушунчасини белгилаш учун ҳар хил терминлардан фойдаланган — «internuncius», «medium», «intercessor», «philantropus», «interpolator», «conciliator», «interlocutor», «interpres», ва ниҳоят«mediator».

Медиация ўзининг замонавий тушунчасида 20 асрнинг иккинчи ярмидан, дастлаб англо-саксон ҳуқуқи давлатларида - АҚШ, Австралия, Буюк британияда ривожлана бошлаган ва кейинчалик Европага тарқала бошлаган. Медиацияни қўллаш бўйича дастлабки уринишлар одатда, оилавий низоларни ҳал қилишга тегишли. Кейинчалик, медиация маҳаллий жамоалар ўртасидаги низолардан тортиб, тижорат ва оммавий соҳалардаги кўп қиррали бўлган низоларни ҳал қилишда ҳам ўз ўрнини топди.

Медиация институти бугунги кунга келиб дунёнинг АҚШ, Германия, Буюк британия, Австрия, Япония, Хитой, Гонконг, Корея, Индия ва бошқалар каби кўпгина мамлакатларида ташкил этилган ва муваффақиятли амал қилмоқда. Шу билан бирга бир қатор давлатларда медиациянинг зарурлиги шу даражага бориб етдики, уни қонунчилик даражасида тартибга солиш мақсадга мувофиқ, айрим ҳолларда эса зарур деб топилди.

Шундан келиб чиқиб, ва ушбу институтнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда 2002 йил 24 июнда БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссия­си (Юнситрал) томонидан «Халқаро ти­жорат келиштирув процедура­си ҳақида»ги (айрим манбаларда унинг номи «Халқаро савдо арбитражи ҳақида» деб берилган) намунавий қонун қабул қилинган. Келиштирув проце­ду­ра­ларига оид тавсиявий харак­терга эга бўлган ушбу қонуннинг тушунтириш хатида, ушбу институт ўзининг қўлланилишини топган давлатлардаги медиация жараёнларида эришилган келишувларнинг юридик натижадорлиги ва мажбурийлиги юзасидан таҳлил (обзор)лар ишлаб чилган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда 2008 йил 21 майда Европа парламенти ва Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан қабул қилинган «Фуқаролик ва тижорат ишларидаги медиациянинг айрим жиҳатлари ҳақида»ги директива,­ 2004 йил 2 июнда қабул қилинган медиаторлар ахлоқи ва муомалаларини ўзида акс эттирган Европа­ кодекси мавжуд.

Ушбу кодекс нормалари асосан фу­қаролик ва тижорат ишлари­га оид медиацияга мўлжалланган. Кодексда медиаторни­ тайинлаш тартиби, унга қўйиладиган талаблар, ушбу фао­лиятда қўлланадиган тамо­йиллар ўз ифодасини топган.

АҚШда бугунги кунда медиация тўғрисида яхлит қонун мавжуд бўлиб, у бунгача АҚШнинг ҳар хил штатларида воситачилик фаолиятини тартибга солиб келган, илгаридан мавжуд бўлган 2500 дан зиёд қонун-ҳужжатларини жамлаган.­

Ўзбекистон Pеспубликасининг Медиация тўғрисидаги Қонуни 4 боб, 34 та моддалардан иборат.

Мазкур Қонуннинг 3-моддасига кўра, унинг амал қилиши чет эл амалиётидан фарқли ўлароқ, фақат фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тарафлар ўртасидаги низоларнинг судсиз, медиация ёрдамида ҳал этилиши фуқаролик ва иқтисодий соҳадаги ишларни соддалаштиришда, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларнинг ўзаро муносабатларини низо сабабли ўзишга эмас балки, давом этишига хизмат қилади деб ишонч билдириш мумкин.

Еркин Утениязов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026