Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар сайловчилар билан учрашди
Сайловолди ташвиқоти сайлов кампаниясининг энг муҳим ва масъулиятли босқичлардан бири саналади. Бу даврда сиёсий партиялар ва улар томонидан депутатликка илгари сурилган номзодлар сайловчиларни ўзининг истиқболда амалга оширадиган фаолият дастури билан таништиради. Партияларнинг сайловда муваффақиятга эришиши кўп жиҳатдан ўз сайловолди ташвиқотини нечоғлик фаол ва самарали ташкил этишига боғлиқ. Шу мақсадда айни кунларда жойларда депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилмоқда.
1-Нукус сайлов округидан Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар ҳам туманимизда бўлиб, сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Тўлқин овулидаги 32-сонли мактабда ўтказилган учрашувда депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари, овул аҳли ва фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этдилар.
Учрашувда дастлаб депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқиб, номзодларнинг меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Шундан кейин Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик суди раиси Pустем Айбергенов, Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод, партиянинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Айсанем Бегимова, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Pеспублика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон филиали бошлиғи Бердимурат Далжанов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод қилиб кўрсатилган Нукус шаҳридаги «Массагет Нукус Тур» масъулияти чекланган жамияти директори Дилфуза Жиенбекова ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан илгари сурилган номзод, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Молия вазири ўринбосари Pуслан Джумамуратовлар сўзга чиқиб, ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништирдилар.
Учрашувда овул аҳолиси, маҳалла фаоллари депутатликка номзодларнинг ва тегишли партияларнинг сайловолди дастурлари ҳақида маълумот олиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.
Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶