25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 19:41
Жамият 👁 541

ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео)

ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео)

Мамлакатимизда шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантириш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш мақсадида уларни реконструксия ва модернизация қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларни изчил амалга ошириш мақсадида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси шаҳар ва туманларда жойлашган маҳаллалардаги ички кўчаларнинг ҳолатини яхшилаш ва таъмирлаш юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари ташкил қилинмоқда. Туманимизда ҳам шундай ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Обод қишлоқ давлат дастури тўғрисида”ги ҳамда “Обод маҳалла давлат дастури тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлаш ва қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш мақсадида ташкил қилинди.

Машғулотлардан асосий мақсад – ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмасини барпо қилиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришдир.

Машғулотлар доирасида асосий эътибор жорий йилнинг 22 декабрь куни ўтказиладиган сайлов жараёнида аҳолига енгилликлар яратиш, бу борада шаҳар ва туманларда жойлашган энг узоқ ҳамда бориш қийин бўлган сайлов участкалари ҳудудидаги ички хўжалик йўллари ҳолатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Амударё туманидаги машғулотлар унда иштирок этувчи масъуллар йиғилиши ва махсус техникалар намойиши билан бошланиб, амалий ишлар туманнинг олис ҳудудлари, хусусан Холимбег ва Куюк  кўпир овулларида давом эттирилди.

Айтиш керакки, йўл хўжалиги ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга. Нафақат иқтисодиёт ривожи, балки аҳоли барча қатламларининг ҳаёт сифати айни шу тизимнинг самарали фаолият кўратишига боғлиқ.

Шу мақсадда туман ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ташкил қилинган амалий машғулотлар давомида Холимбег овули ҳудудида жойлашган 17-сонли мактаб биносига ва Куюк кўпир овулида жойлашган 19- ва 14-сонли мактаблар биноларига олиб борувчи йўллар шағал тош ётқизилди.  

Ўтказилган амалий машғулотларга жами 37 та техника ва 103 нафар фуқаролар сафарбар қилинди. Бундан ташқари, қиш мавсумида аҳолининг иситиш воситаларига талаби ортиши инобатга олиниб, машғулотлар давомида аҳолига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туманда фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва бундай ҳолатлар юз берганда ҳаракат қилиш бўйича самарали тизими яратилган. Аҳоли пунктларида коммунал хизматларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича зарур ишлар асалга оширилди. Бу жараёнда фавқулодда вазиятлар бўлими тумандаги барча коммунал хизматлар ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича штаб ташкил этилди ва мазкур штаб самарали фаолият олиб бормоқда.

Бу каби тадбирлардан асосий мақсад аҳоли учун қулайликлар яратиш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўлиб ҳисобланади.

Чарос АPСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026