Сони ва сифати ортмоқда
Мустақил давлатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик сари» принципи кундалик ҳаётимизда ўзини намойиш қилмоқда.
Нукусда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасининг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Ўнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, туман ва шаҳарлар кенгашларининг депутатлари, вазирликлар, жамоат бирлашмалар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, ҳуқуқни мухофаза қилиш ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, фаол талаба-ёшлар иштирок этди.
Конференцияни институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари М.Сорибоев бошқариб борди.
Тадбир қатнашчиларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Б.Янгибаев қутлади.
Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Қ.Елмуратов, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари К.Реймов, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Ж. Абдижамилов ва институтнинг ҳудудий бўлинмаси ходимлари сўзга чиқиб, юртимизни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясидан келиб чиқадиган вазифаларга тўхтаб ўтишди.
Конференцияга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раисининг ўринбосари А.Ҳамраев, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти лойиҳа раҳбари Ш.Якубовлар қатнашди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶