28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 04:27
Мақолалар 👁 796

ХОЛИМБЕГНИНГ НАМУНАЛИ ОИЛАСИ

ХОЛИМБЕГНИНГ НАМУНАЛИ ОИЛАСИ

Кимдир инсон умрини тез оқар дарёга, кимдир “ялт” этиб чақнаб, бир зумгагина оламни нурафшон этувчи чақинга, кимдир эса ораси яқин икки эшик орасига менгзайдилар.

Ҳа, ҳар қанча тотли бўлса-да, умр ўлчовли. Вақтни эса тўхтатиб бўлмайди. Вақт зандири даврни давр билан боғлайди. Фақат фаслларгина навбатма-навбат дунё тусини ўзгартириб, умрнинг ҳар дами ғанимат эканлигини уқтириб туради.

Умрининг 60 йиллик довонида туриб, ўтган кунларига назар ташлар экан, туманимизнинг Холимбег овулида истиқомат қилувчи Йўлдош ака Матназаровнинг кўнгли фахрга, ифтихорга тўлди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшайдиган фарзандлари, яқин қариндошлари ушбу санани бирга нишонлаш учун бирин-кетин кириб келганларида қувончларига олам торлик қилаётгандай бўлди, гўё. Ахир қувонмасинми, турмушнинг не бир заҳматларини чекиб, ўғилларини, қизини ўқитди, илмли қилди, уйли-жойли қилди. Ҳалол меҳнатларидан бўй тиклаган обод хонадони невараларининг шўх шовқин-суронига тўлди. Бундай саодатли кунларни қанчалар орзу қилган эди у, шундай кунлар умидида тонгларни тунларга улаб меҳнат қилган эди. Баъзан ҳориган дамларида умр ҳамдами, барча ташвишларига бирга елка тутган суянчиғи Норгул опага қараб.

- Ҳали ўғилларимиз қанотимизга кирса, юкимиз енгиллашиб қолади, синфдош, - дея ҳазиллашарди. Бир овулда туғилиб ўсиб, бир мактабда, бир синфда ўқиб, бир-бирига кўнгил қўйиб оила қурган аёли Норгул Йўлдошева эри айтмаса-да, ҳеч қачон болалар ташвишидан нолимади, меҳнатдан қочмади.

Йўлдош акани хаёллари олис болалик йилларига етаклади, кўз ўнгида ота-онаси бағрида кечган дамлари жонланди.

Унинг отаси Қўчқор барақ  (лақаби шундай эди) Матназаровнинг оталари Холимбег овулининг Турманистон билан чегарадош ҳудудида ўтиримли яшаб, 40 та хонадон иборат ҳовлиси, ер-сувига эга бўлиб, асосан деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишган, хизматкорлари ҳам бўлган экан. Ўша давр сиёсатига кўра қулоқ қилиниб, мол-мулки тортиб олиниб, ўзлари дом-дараксиз кетгач, кейинги авлодлари турмуши қийинчиликлар билан кечган. 1913 йилда туғилган падари – Қўчқор Матназаров 7 ёшида онасидан, 14 ёшида отасидан айрилиб, 28 ёшигача ҳар қариндошлариникида яшаб келган, бошланғич таълим олган. Зеҳни ўткирлиги боис, колхоз подасини боқиб юриб, Оразгелди исмли туркман ошнасидан диний билимларни ўрганади, адабиётларни ўқийди, саводи тобора сайқалланади. Умум мулки подани кўз қорачиғидай асраб, парваришлаб боққани учун колхоз раиси уни Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтга юбормай олиб қолган экан. Вақт келиб, у Хожибика исмли қизга уйланган. Афсуски, аёли икки қизни дунёга келтириб, вафот этган.

Қўчқор Матназаров орадан йиллар ўтиб, шу ерлик Ҳайитгул исмли аёлга уйланган. 1959 йил 19 октябрда  ундан чироғбони, ҳаётининг давомчиси Йўлдош дунёга келган.

У болалигида деҳқончилик ишларида кўмаклашиб юрган чоғларида отасининг кўп такрорлайдиган  шу сўзи ёдида муҳрланиб қолган:

Ҳаромчилик ғўр йигитни хор этар,

Босар-йиқар, кенг жаҳонни тор этар.

Отаси яна ҳар йили деҳқончиликдан ундирган ҳосилини тарозида тортиб, ўндан бир қисмини шаҳарда яшайдиган қариндошларига, муҳтожларга тарқатишни канда қилмас эди. Отаси бир умр амал  қилиб келган бу одатини якка-ю ёлғиз ўғли Йўлдошга, келини Норгулга ўзидан сўнг давом эттиришини кўп уқтирарди.

Йўлдош шулар ҳақида ўйлаганида “эҳ-ҳ, отам-эй, ажойиб одам эдингиз-да”, деб қўйди хаёлан.

Фаслларнинг галма гал алмашиб, дунё тусини ўзгартириб туришида ҳам бир ажиб ҳикмат бордик. Йўлдош ака ўз қўллари билан ундирган мана бу теракларнинг япроқлари сарғайиб, бандидан бир-бир узилиб ерга тўшалиб ётишига қараб узоқ хаёлга тоди. Бу тераклар ниҳолларини ўтқазган даврларида ҳали фарзандлари ёш, эр-хотин бирини мактабга, бирини боғчага жўнатгунича ўзларининг ҳам иш вақтлари яқинлашиб қолар эди. У пайтларда собиқ М.Горький номли совхозда  спорт йўриқчиси бўлиб, аёли эса болалар боғчасида ишлар эди. Хўжалик идораси билан Холимбегнинг ораси олис эмасми, гоҳ велосипедда, гоҳ мотоциклда, қишнинг қор-ёмғирли кунларида яёв йўлга чиқарди. Шундай дамларда ёнидан ғизиллаб ўтиб кетган таниш-нотанишлардан баъзан кўнгли оғрирди, (у пайтларда бировнинг танспортига чиққанлик учун ҳақ олинмас, бу шунчаки одамгарчилик учун қилинарди) яна ўзига ўзи далда берарди, бу кунлар ҳам ўтиб кетар... Ишқилиб, болаларни вояга етказгунча ишлашим керак..

 

Ҳа, шундай кунлар келди. У кейинчалик Холимбег овул фуқаролар йиғинида ҳарбий ҳисоб бўлими бошлиғи, аёли Норгулой эса 35-мактабда психолог бўлиб ишладилар, шундоққина ҳовлиси ёнидаги 2,5 гектарлик ерини ижарага олиб, боғ барпо этишди, боғдан, томорқасидан турли мева, сабзавотлар етиштириб, оиласидан ортганини бозорга сотишди, даромади ҳисобига машина сотиб олишди, аввал тўнғич ўғил Худойберганни, Хайруллани, Муҳиддинни ва оиланинг кенжатой фарзанди Наргизани олийгоҳларнинг аввал бакалавр кейин эса магистратура босқичларида ўқитишди. Ҳозирги кунда Худойберган - 35-мактаб директори ўринбосари, Хайрулло Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетида ўқитувчи, сув спорти ва эшкак эшиш турлари кафедраси мудири, Муҳиддин – инженер-геолог. Наргиза эса Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги филологияга ихтисослаштирилган махсус мактабда ўқитувчи. Ҳозир уларнинг барчаси уйли-жойли , оилали бўлиб, ўзларидан тиниб-тинчиб кетишди. Бу оилага шунчаки назар ташлаган киши барча ташвишларидан “тинган”, фарзандларини ўқитиб, нонини бут қилиб қўйган Йўлдош ака, Норгул опага ҳавас қилиши тайин. Бироқ турли олийгоҳларда бирин-кетин баъзан  икковини баравар ўқитган дамларида бир топгани бир топганига етмай, танг ҳолатларга тушгани, оғзи тегсин, дея боғида пишган меваларидан насибасини кўтариб Тошкентнинг йўлларида суткалаб автобусларда юриб, тортган азоблари, бири олисда туриб уҳ-ҳ деса, юракларини ҳовучлаб соғайиб кетгунича дилгир бўлганлари фақат ўзларигагина аён.

Ҳа, Йўлдош ака, Норгул опалар ана шундай “ширин” машаққатлар эвазига уларни камолга етказди. Шунда ҳам ҳозирги кунда бир зум тиниб, бамайлихотир ўтиришни ўзларига эп кўришмайди. Томорқа ер, боғ, неваралар тарбияси  уларнинг кундалик, ҳеч зерикмайдиган, бировга ишонмайдиган юмушлари. Натижада турмушлари фаровон, эртаги кундан кўнгиллари тўқ.

Йўлдош ака хаёл билан бўлиб, боғда анча қолиб кетганини сезмай қолди. Шошиб меҳмонлари – фарзандлари, қариндошлари ёнига қайтди. Ахир улар 60 ёши билан қутлагани келишган.

- Отамнинг чироғини ёқиб, хондонини обод этиб ўтирган укажоним борлигига доим шукур қиламан. Қачон келмайлик, эшиги ҳам, кўнгли ҳам очиқ Йўлдошбой укам келиним билан қўша қариб, узоқ яшагай, - дейди опаси Қизларгул момо. Жамулжам туғишганлар бир вақтлар Йўлдош ака ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган вақтда (у собиқ СССP ҳарбий денгиз флотида уч йил ҳарбий хизматда бўлган экан-да) ота-онаси ва иккала опа соғиниб кетганидан ҳатто Қорақалпоғистон Pеспубликаси мудофаа бошқармасига бориб, оилада ёлғиз ўғил, уйга қайтариб беринг, деб ҳам боришганини кулишиб, эсладилар.

Ҳа, бугунбу кўп хонадонда ҳақиқий шодлик ҳукмрон бўлди: Бахтли, саодатли умр кечириб, уч ўғил, бир қизни элга қўшган, уч келинга ҳам ота, саккиз нафар невараларга бобо бўлган, меҳр-оқибати билан яқинларининг ҳам кўнглидан жой олган Йўлдош Матназаровнинг 60 ёшга тўлиши ва илк ўғил невара – Хайруллонинг фарзандининг суннат тўйини улкан хурсандчилик билан нишонлашди. Ўғиллари Йўлдош акага юбилейи муносабати билан яп-янги, ғилофида турган “Дамас” автомашинаси калитини топширишди. Онамиз билан яхши кунларга миниб тўздиринг, дея тилак билдиришди. Шу дақиқаларда у ҳатто қувонганидан раҳмат ҳам дея олмай болаларини бирин-кетин қаттиқ бағрига босди, кўзларига ёш қалқиди.

– Бу кунни биз узоқ йиллар орзу қилдик. Ота-онамиз бизни ўқитамиз деб, уйли-жойли қиламиз, деб топганини бизга сарфлашган. Ишга доим қийналиб велосипедда, яёв қатнаб юрганини кўриб, ҳали ўқишни битирсак, дадамга машина олиб берамиз, дейишарди акаларим, – дейди кенжатой фарзанд Наргиза.

– Бизнинг энг улкан бойлигимиз – сизларсиз. Илоҳим ёмонлигингизни кўрмагаймиз, доим соғ-омон бўлинг, – дейди ота уларни қучиб.

Ҳа, Худойберган, Хайрулло, Муҳиддин, Наргизадай эл корига ярайдиган фарзандларни камолга етказган ота-она – Йўлдош ака ва Норгул опаларни чиндин-да пир-у бадавлат одамлар десак, ўрнак олсак арзийди.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026