16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 21:11
Жамият 👁 631

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Туманимизда 2019 йил 1 октябрь ҳолатига пенсия, ижтимоий нафақа олувчи пенсионерлар 21983 нафарни ташкил этади. Ёшга доир пенсия олувчилар 16335 нафар, ногиронлик бўйича пенсия олувчилар 2450 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар 961 нафар, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қариялар ва боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий нафақа олувчилар 2240 нафардан иборат.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан фуқароларга пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш масалалари жараёнида пенсияларнинг қонун талаблари асосида тўғри тайинланишига алоҳида эътибор қаратилади. Шу сабабли, корхона-ташкилотлар, архив идоралари томонидан иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри белгиланганлиги жойларга чиқиб текширилиб, кейин тўлов ўтказилади. Ундан ташқари, пенсияни тайинлаш, молиялаштириш ва унинг ўз вақтида етказиб берилиши мунтазам назорат қилиб борилади.

Пенсия ва нафақалар тўловлари Халқ банки орқали амалга оширилмоқда. Фуқаролар йиғинлари кесимида туман бўйича 13970 нафар пенсия ва нафақа олувчиларнинг тўлов рўйхатлари шакллантирилиб, ўртача ойига 8,3 млрд. сўмлик тўлов ведомостлари Халқ банки туман филиалига ўз муддатида етказилмоқда. Шунингдек, туман бўйича якка-ёлғиз яшовчи, ётиб қолган, кам таъминланган ва 1-, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан 6173 нафарининг рўйхатлари алоҳида шакллантирилди. Айни пайтда Халқ банки туман бўлими билан ҳамкорликда уларнинг хонадонларига пенсия ва нафақа пуллари биринчи навбатда етказиб берилмоқда. Туманда 14300 нафар пенсия ва нафақа олувчи фуқаро “SMS-pensiya” хизматидан фойдаланмоқда.

Нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, турли тоифадаги нафақа олувчилар билан мулоқот қилиш мақсадида жойларга чиқиб, аҳоли ўртасида суҳбатлар ўтказилмоқда. Ўтган давр мобайнида фуқаролар йиғинларида 37 марта сайёр қабуллар ўтказилди.

Шу йилнинг 1 октябридан ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси 22 минг 300 сўмдан 50 минг сўмга оширилди. Компенсация маблағлари ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларга берилади. Шу қаторда ногиронлиги бўлган 16 ёшгача, 18 ёшгача ОИВни юқтирган шахсларга нафақа олувчилар, болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта нафақа олувчилар, энг кам ёшга доир пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчиларга ҳам компенсация маблағлари тўланади.

Шунингдек, туманимизда ун ва нон маҳсулотлари учун компенсация маблағлари нақд пул шаклида Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда етказилмоқда.

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бундай ташкилий ишлар пенсия олувчиларнинг барча муаммоларини хал этишга, уларни ортиқча ташвишга қўймай хотиржам турмуш кечиришларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Юртимиз аҳолиси пенсия таъминоти тизимининг тобора такомиллашаётганидан ниҳоятда мамнун.

Зокиржон Халиллаев,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026