14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:48
Спорт 👁 549

Футбол фидоийси Мадраҳим Раҳимов таваллудининг 70 йиллигига бағишланган мусобақа ўтказилди

Футбол фидоийси Мадраҳим Раҳимов таваллудининг 70 йиллигига  бағишланган мусобақа ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида халқнинг турмуш тарзини яхшилаш, маънан ва жисмонан соғлом муҳит яратиш, саломатликни мустаҳкамлаш ғояси ётибди.

Шу боис айни пайтда жисмоний тарбия ва спортга эътибор давлат аҳамиятига молик муҳим ижтимоий-сиёсий вазифага айланган. Спорт нафақат жисмоний ва маънавий соғломлик асоси, балки ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни турли зарарли ёт ғоя ва одатлардан асраш, уларга ўз қобилияти ва истеъдодларини тўла руёбга чиқариш воситаси ҳамдир.

9 ноябрь куни Амударё тумани Навоий маҳалласида жойлашган футбол майдончасида 38-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Азамат Раҳимов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Жасур Яхшимов ва халқ таълими бўлими методисти Нурбек Абдуллаевлар ташаббуси билан туманимизда анча йиллар давомида ўқувчиларга футбол бўйича мураббийлик қилган фахрий тренер Мадраҳим Раҳимов таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан шаҳар мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

38-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Фахриддин Камолов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Рустам Ҳамраев, туман халқ таълими бўлими методисти Нурбек Абдуллаевлар ҳакамлик қилган мазкур мусобақада Манғит шаҳридаги 9 та мактаб жамоалари иштирок этишди.

Мусобақа давомида 38-сонли мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Озода Аҳмедова раҳбарлигидаги рақс гуруҳи ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар қилиниб, болалар куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этишди.

Тадбирни туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Жасур Яхшимов очиб берди. Сўзга чиққанлар Мадраҳим Раҳимовни табаррук 70 ёши билан муборакбод этар экан, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга чақириб, бу соҳада Юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Мадраҳим Раҳимов 1949 йилда туғилган. 1975 йилда Тошкент политехника институтининг қишлоқ қурилиши  факультетини  тамомлаган.  Спортга, айниқса футболга бўлган меҳри унинг бутун ҳаёти мазмунига айланган. 1981 йилда собиқ совет иттифоқи даврида ўша пайтдаги энг нуфузли  мусобақалардан бири бўлган “Олтин бошоқ” футбол мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллаган. Анча йиллар давомида туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол бўйича ёшларга мураббийлик қилган. Ўқувчи-шогирдлари билан биргаликда 2016 йилда Нукус шаҳрида ўтказилган Қорқалпоғистон болалар лигасида 20 та жамоа ичида фахрли 2-ўринни эгаллаган. Мадраҳим Раҳимов туман миқёсида ўтказиладиган кўплаб футбол мусобақаларида ҳакамлик қилиб келади. У ўзи истиқомат қилаётган кўчада болаларнинг эркин футбол ўйнашлари, уларнинг футболга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва машғулотлар олиб боришлари учун ўз ҳисобидан футбол майдончаси қурдирган.

Отахон 70 ёшга чиққан бўлсаларда, ҳали ҳам ёшлардек, куч-ғайрат ва шижоатга тўла. Унинг мақсади туманимизда кучли футболчиларни етиштириш ва ёшларнинг футболга бўлган иштиёқини янада кучайтиришдир.

Мусобақа якунига кўра, 36-сонли мактаб жамоаси биринчи, 38-сонли мактаб жамоаси иккинчи, 30-сонли мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб жамоалар тадбир ташкилотчиси Азамат Раҳимов томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ирода Эрдошева,
Жамоатчи мухбир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019