16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 21:11
Жамият 👁 881

Фирибгарларнинг жинояти фош бўлди

Фирибгарларнинг жинояти фош бўлди

Эл орасида шундай инсонлар борки, улар ҳалол меҳнати билан рўзғор тебратади. Аммо енгил-елпи ҳаёт тарзини танлаб, осон йўл билан катта маблағ топиш учун ўзгаларни чув туширишни касбга айлантирганлар сўнгги пайтларда кўпайиб кетди. Бундай кимсалар қилмишининг оқибатини ўйламасдан фирибгарлик қилиб, бировнинг меҳнати эвазига келган мулкни қўлга киритиш йўлини излашади.

Фирибгарлик – оғир жиноятлардан бири ҳисобланади. У иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар жумласига киради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида фирибгарлик, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишдир, деб кўрсатилган. Демак, ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини юқорида кўрсатилган икки усулни қўллаб, текин қўлга киритган 16 ёшдан ўтган ақли расо ҳар қандай шахс фирибгарлик жиноятини содир этган шахс сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан жиноий жавобгарликка тортилади.

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Т.П. (исмлар ўзгартирилган) олий ўқув юрти талабаси бўлса-да, муқаддам бир неча марта айнан фирибгарлик жиноятини содир қилиб, судланганига қарамасдан яна шундай жиноятга қўл урди. Қилмишига яраша жазо олган бўлса ҳам тегишли хулоса чиқармасдан, яна фирибгарлик қилиб, осон йўл билан пул топиш учун содда одамларни излай бошлади. Шундай пайтда олий ўқув юртига имтиҳон топшириб, талаба бўлишга эришолмаган, аммо ҳали умидини узмаган таниши А.Б.ни учратиб қолди. У бу ҳақда А.Б.нинг ўзидан эшитиб, мўмай пул ўз оёғи билан келганидан ниҳоятда хурсанд бўлди. Олий ўқув юртига қўшимча контракт асосида киртиб қўйишга шундай ишонтирдики, А.Б. таниши Т.П. га сўраган 500 АҚШ долларини ота-онасидан олиб келиб, қандай берганини ўзи ҳам билмай қолди. Пулни қўлга киритган Т.П. эса бу ҳақда унутиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди. Бировнинг ишончига кириб, алдаш йўли билан пулини олган ва ўзлаштириб юборган бу фирибгар ЎзР ЖКдаги 168-, 211-моддаларга кўра жиноий жавобгарликка тортилди.

Нуфузли олий таълим масканларидан бирида таҳсил олаётган яна бир талаба Т.К. ҳам бирпасда мўмай пулга эга бўлиш учун шу йўлдан боришни маъқул кўрди. Ўзининг таниши бўлган Ф.М.нинг ишончига кириб, Нукус шаҳридан арзонлаштирилган нархдаги бир хонали уйдан олиб беришни ваъда қилди. Уйга эҳтиёж сезаётган, аммо ҳужжатлари тўғри келмаганлиги сабабли ундан умидини узган Ф.М.га бу нажотдек бўлиб кўринди. Уй олиб бериш учун Т.К.га уч ой давомида жами 28 млн. сўм пул берди. Аммо уйни кўрсатишга келганида ҳар хил сабабларни баҳона қилиб, ундан узоқлаша бошлади. Бундан шубҳаланган Ф.М. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлди ва шу бўйича Т.К.га нисбатан ўз айбига тўла иқрор бўлганлиги сабабли жиноят иши қўзғатилди.

Аҳоли ўртасида ўтказиладиган профилактик тадбирларда, оммавий ахборот воситаларида пул ва мол-мулкни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга уринувчи шахсларнинг алдовидан сақланиш, улар томонидан режалаштирилган жиноий қилмишларнинг жабрланувчиси бўлиб қолишнинг олдини олиш бўйича мунтазам огоҳлантирилиб борилмоқда. Лекин афсуски, шунга қарамасдан бундай жиноятлардан жабр кўраётганлар сира камаймаяпти. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини, қонун-қоидаларни ўрганиб бориши, моддий олди-берди, қарз олди-бердисини қандай миқдорда ва ким билан амалга оширилаётганидан қатъий назар далил билан қайд этишни асло унутмаслиги керак.

Умида Оразбоева, Нукус шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги

Тергов бўлинмаси суриштирувчиси, майор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026