“АМУ ЁШЛАPИ” ЖАМОАСИ “ДОНО БИЛИМДОНЛАP” КЎPИК-ТАНЛОВИ СОВPИНДОPИ
“Доно” нашриёти мактаб ўқувчилари учун адабиёт йўналишида таъсис этган “Доно билимдонлар” танловининг қуйи босқичларида туманимизда фаолият юритаётган 76 сонли умумий ўрта таълим мактабининг “ Аму ёшлари” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Қорақалпоғистон республикаси босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Шу йилнинг 19 октябрида мазкур танловнинг Қорақалпоғистон босқичи бўлиб ўтди Унда туманимизнинг шарафини ҳимоя қилган Нодира Эшимбетова, Ирода Pаҳимова, Севара Ўролбоева, Шохруҳ Худойберганов, Зебунисо Каримова, Насиба Муҳаммадсолиева, Хуршида Абдуллаева, Диёра Иброҳимова, Умида Бозорбоевалардан иборат “Аму ёшлари” гуруҳи муваффақиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдилар ва 2 миллион сўмлик китоб сотиб олиш учун сертификат билан мукофотландилар.
Уларни танловга шу мактаб ўқитувчилари Нусрат Камолов ва Самад Бахтиёровлар тайёрладилар ва ўқувчиларни ғолибликни қўлга киритишга руҳлантира олдилар.
Шу йилнинг 21 октябри- душанба куни одатдаги ҳафтанинг илк ўқиш кунги сафланишида мактаб директори Ғайрат Жуманазаров бу хушхабарни ўқувчиларга эълон қилди ва барча ўқитувчилар, ўқувчилар номидан “Аму ёшлари” гуруҳи аъзоларини ва уларни ушбу танловга тайёрлаган Нусрат Камолов ва Самад Бахтиёровларни эришилган ютуқ билан қизғин қутлаб, улкан миннатдорчилик билдирди.
Энг муҳими,эришилган бу муваффақият туфайли мактаб кутубхонаси бадиий адабиётлар билан яна ҳам бойийдиган бўлди.
Ойгул PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶