“Ўзбек тилим-ифтихорим” мавзусида иншолар танлови ўтказилди
Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра барча умумтаълим мактабларида миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли бўлган ўзбек тилининг аҳамиятини ошириш, унинг бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини ўқувчилар онгига сингдириш мақсадида “Ўзбек тилим-ифтихорим” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Ушбу танлов тумандаги умумтаълим мактабларида ҳам 8-11-синф ўқувчилари ўртасида кенг миқёсда ўтказилди.
18 октябрь куни 16-сонли умумтаълим мактабида кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур танловнинг туман босқичида мактаб босқичларида ғолиб бўлган 76 нафар ўқувчи фаол қатнашди. Ҳар бир ўқувчи ўз иншосида ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва меҳрини намоён қилишга ҳаракат қилиб, қалам тебратди. Шунингдек, ўқувчилар мамлакатимиз ўзи давлат тилини қўлга киритиши истиқлолнинг нишонаси эканлиги, эркинлик, мустақиллик учун курашнинг илк ғалабаси сифатида 1989 йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, шу кундан эътиборан тилимизнинг ривожланиш йўлларидаги барча сунъий тўсиқлар олиб ташланганлиги, у давлат томонидан қонун ҳимоясига олиниб, шу кундан эътиборан мамлакатимизда ўз она тилида иш юритиш ва ўзаро мулоқотларда ўзбекона суҳбатнинг эркинлиги бошланганлиги ҳақида тўлқинланиб ёздилар.
Ўқувчилар томонидан маҳорат билан ёзилган ҳар бир иншо ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди ва ғолиб деб топилган ўқувчиларга танловнинг кейинги босқичига йўлланма берилди.
Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶