16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 22:22
Фан ва таълим 👁 598

Она тилимизнинг фидойи тарғиботчиси

Она тилимизнинг фидойи тарғиботчиси

Бугун юртимизда таълим тизимига берилаётган катта эътибор шу соҳада фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг ўз касбига, фаолиятига бўлган масъулиятини ошириб, ўқитувчилар қалбида фахру ифтихори туйғуларини юксалтирмоқда.

Айниқса бу эътибор ва рағбат педагог ходимларни ўз соҳасида чуқур изланишлар олиб бориб, ёшларга берилаётган таълимнинг сифат ва самарадорлигини янада оширишга ундамоқда.

2013 йилда Нукус Давлат педагогика институтини тамомлаб, туманимиздаги 16-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фанидан дарс бераётган Нигора Исмоилова ҳам мана шу мақсад йўлида ҳаракат қилаётган фидойи ўқитувчиларнинг биридир.

Нигора олий ўқув юртини тугатиб, ушбу мактабда иш бошлаган дастлабки даврларида унга мактабда кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган Ҳулкар Қурбонбоева ва Азиза Абдураҳмонова сингари тажрибали ҳамкасблари она тилини ўқитиш услубларини ва касб сирларини ўргатди.

Ўз устида тинмай ишлаши, дарс ўтишнинг илғор усулларидан фойдаланиши, устоз ўқитувчилар тажрибаларига суяниши натижасида кўп ўтмаёқ у фаол ўқитувчилар сафидан ўрин олди.

Айни кунда Нигора Исмоилова томонидан ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган “Ёш китобхон” мусобақаси, мушоира ва мақол айтишув тадбирлари ўқувчиларнинг она тили ва адабиёт фанларига бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

Ёш ўқитувчининг таълим беришда бор билим ва маҳоратидан, илғор тажрибалардан фойдаланиб иш кўриши унинг ўқувчилари эришаётган муваффақиятларда кўзга ташланмоқда. Мактаб ўқувчиси Диёра Болтабоева каби шогирдлари “Билимлар беллашуви”нинг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида қатор ютуқларни қўлга киритгани Нигорани янада кўпроқ меҳнат қилишга, ўқувчилар билан янада фаол ишлашга руҳлантирмоқда.

Дарс ўтиш жараёнида интерфаол услублардан фойдаланиш Нигора учун катта имкониятлар эшикларини очиб бераяпти. Малакали ўқитувчи октябрь ойи давомида ўтказилаётган “Она тили ва адабиёт фан ойлиги” доирасида кўплаб тадбирлар ташкил қилиб, ўқитувчиларнинг она тилига, адабиётга бўлган қизиқишларини янада оширишга ҳаракат қилмоқда.

15 октябрь куни мактабнинг 10-синфида ўқувчиларнинг билимини ошириш, фикрлаш доирасини кенгайтириш мақсадида очиқ дарс ўтказилиб, унда ўқувчиларнинг она тилимизни қанчалик чуқур ўзлаштиргани, ўзбек адабиётидан қанчалик даражада хабардор экани яна бир бора синовдан ўтказилди.

Очиқ дарс пайтида ўқувчилар гуруҳларга ажратилиб, уларга ҳар хил қизиқарли мавзуларда матнлар ёзиш вазифалари топширилди. Машғулотлар ва мусобақаларда ўқувчилар фаол иштирок этишиб, муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Нигора Исмоилова фақат фан ойлиги доирасидагина эмас, доимий равишда ўқувчилар ўртасида турли қизиқарли тадбирларни ўтказиб, ёшлар қалбида она тилимизга бўлган ҳурмат-эътиборни, ундан фахрланиш туйғуларини ошириш йўлида изланиб, фаол иш олиб бормоқда.

Биз ўз касбига ихлос қўйган жонкуяр муаллима Нигора Исмоилованинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз. Мана шундай фидойи ва жонкуяр ўқитувчилар бор экан, она тилимизнинг қадру қимматини ҳис қилиб, унга ҳурмат билан муносабатда бўладиган ёшлар сафи ортиб бораверади.

А.Жуманиёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026