“Ёш томошабинлар” театри томонидан болажонлар учун эртак томошалари намойиш этилмоқда
“Қиличбой” маданият маркази драма тўгарагида ташкил этилган “Ёш томошабинлар” театрида ҳаваскор ёшларнинг истеъдодлари шакллантирилмоқда. Ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг санъатга бўлган муҳаббатини кучайтириш мақсадида театр ҳаваскорлари ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар учун эртак томошалари ҳам намойиш этилмоқда.

14 октябрь куни туман Маданият бўлимининг режасига мувофиқ театр ҳаваскорлари 3-сонли ва 5-сонли мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюришди. Улар кичкинтойлар учун эртаклар асосида тайёрланган “Яхшиликлар олами” деб номланган саҳна кўринишини ижро этишди. Болажонлар эртаклар орқали таниш бўлган севимли қаҳрамонларининг саргузаштларини завқ билан томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқардилар.
Театр ҳаваскорлари томонидан ижро этилган томоша муассаса тарбияланувчилари билан биргаликда тарбиячилар ва ота-оналарга ҳам ниҳоятда манзур бўлди.
Д.Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶