14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:28
Жамият 👁 3,504

Болага эътибор – оилага ва миллат келажагига эҳтиром ифодаси

Болага эътибор – оилага ва миллат келажагига эҳтиром ифодаси

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасидан)

Истиқлол йилларида ёшларга оила қуриш нақадар муҳим ва масъулиятли иш эканини англатиш, соғлом оилани шакллантириш, оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш учун зарур шарт-шароит яратиш энг устувор сиёсат даражасига кўтарилди.

Дарҳақиқат, оила – фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси. Сабаби ҳар бир жамият аъзосининг тарбияси, энг аввало, оиладан бошланади. Ўсиб келаётган авлоднинг етуклигини ҳам, инқирозини ҳам оила муҳити белгилаб беради. Агар оила баркамол, ота-оналар маънавиятли, қадриятларимизга эътиборли бўлса, бундай оилада ёмон фарзанд тарбияланмайди.

Янги 2014 йилга муҳтарам Президентимиз томонидан "Соғлом бола йили” деб ном берилиши барча давлат  идоралари, нодавлат ва ижтимоий ташкилотлар қаторида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари зиммасига ҳам катта масъулият юклади.

Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузасида шундай деб таъкидладилар: "Маълумки, мамлакатимизда бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий этилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад соғлом оила қуриш, соғлом болани дунёга келтириш билан боғлиқ. Лекин афсуски, инсоннинг ҳаёти, туғилажак фарзанднинг тақдирига бевосита дахлдор бу масалага баъзан масъулиятсизлик билан қараш, сохта ва юзаки хулосалар чиқариш, тиббий маълумотномаларни сотиб олиш каби ҳолатлар учраб туриши барчамизни ташвишга солиши зарур”.

Шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда қабул қилинган "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.  Оила қуриш арафасидаги ёшлар бир-бирининг  саломатлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишини таъминлаш орқали келгусида бефарзандлик, жисмоний, руҳий ривожланишида нуқсони бўлган бола туғилишининг олдини олишга,  ажралишларнинг камайишига эришилади.

Ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, оила институтини янада такомиллаштириш, никоҳ масъулияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тенглиги, қон-қариндошлик муносабаларининг аҳамияти ҳақида янада мазмунли, самарали тарғибот ишларини олиб бориш лозим. Бунда аввало, оиланинг муқаддаслиги ҳамда никоҳ масъулияти бўйича турмуш қураётган ёшларнинг билим ва тушунчаларини бойитишга алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, оила қуриш ҳар бир инсон ҳаётида улкан ҳодиса эканлиги, бу масала шахсий, хусусий  доирадан чиқиб, ижтимоий-ҳуқуқий аҳамият касб этишини тушунтириш, иккинчидан, вояга етаётган ўсмирлар онгида оила масъулияти, уларни турмуш қуришга тайёрлаш, ёш оилаларининг ҳуқуқий саводхонлигини тубдан яхшилаш, оилада боланинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси бўйича тадбирлар ташкил қилиш бўйича тегишли мутахассислар иштирокида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом оиланинг вужудга келиши юрт ва миллат тақдирига дахлдор масаладир.

Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, "Соғлом бола – аввало, соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. Биз таянчимиз ва суянчимиз, ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш болаларимизга ишонч билан, ҳурмат-эътибор билан қарашни келажагимизга бўлган ишонч, миллатимизга, халқимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром ифодаси деб биламиз”.

Зулҳумор БОЛТАБОЕВА,

туман ФҲДЁ бўлими инспектори, 3-даражали ҳуқуқшунос.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019