Елкамизда ишонч деган қутлуғ юк бор
XXI аср ахборот технологиялари асри. Ўзимиз учун керакли маълумотларни интернет орқали ҳеч қийинчиликсиз излаб топамиз. Лекин асарни китоблар орқали ўқиш, асардаги қаҳрамонлар билан биргаликда қувонганда чин дилдан қувониб, қийналганида чинакам дардкашига айланиб, бутун вужудимиз билан ҳис қилиб мутолаа қилиш барибир бошқача. Технологиялар ривожланишининг яна бир ютуғи - уяли алоқа воситаларидир. Телефонлар ёрдамида дунёнинг нариги бурчагидаги одам билан худди яқиндагидек бемалол сўзлашиш мумкин. Лекин ҳозирги кунда беминнат дастёримизга айланиб қолган бу алоқа воситасининг зарарли томонлари ҳам мавжуд. Телефондан керагидан ортиқ фойдаланиш кўп касалликларни, жумладан, ҳаттоки саратонни келтириб чиқариши мумкин, дейди шифокорлар. Бу тиббиёт хулосаси. Аммо, дарс пайтида телефондан фойдаланиб, ёхуд кўча-кўйда унинг овозини баралла янгратиб, лоқайдлик билан ёнидаги одамнинг овозини эшитмай, "наушник”ларни тақиб олиб маданиятсизларча юришни қандай аташ мумкин? Телефондан эшитаётган қўшиқларини тингласангиз, қандайдир бемаъни, одамнинг ғашини келтирадиган шовқинли мусиқалар. Мусиқа бўлса-ю, уни эшитган вақтингда юрагинг эзгуликка тўлса, у кўнглингда қандайдир ижобий туйғулар уйғота олса!
Баъзан тенгқурларим давраларида: - Бугун "однаклассники”га кирдингми, мен фалончи билан танишдим "одна”да, деган суҳбатларига дуч келаман. Шундай вақтларда мана шундай баҳс ва мунозаралар кераксиз мавзуларда эмас, ўзимиз ўқиган асар-у ундаги воқеаларни муҳокама қилиш, эртаги кунги режаларимиз, қилган яхши ишларимиз хусусида бўлса эди. Буюк Ўзбек адабиётимиз забардаст вакилларининг қанчадан-қанча шох асарлари, романлари, қиссалари бор. Уларни ўқиган сайин ўқигинг келади инсон. Китоб дўконларига борсанг, дўкон пештахталаридаги китобларни кўриб кўзинг қувнайди. Қайси бирини олишингни билмайсан. Кўп йилларнинг юзини кўрган нуроний отахон-у онахонларимиз доим:
- Ўқинг, азиз ёшлар, сизлар ўқиб ўрганамиз десангиз барча шарт-шароитлар яратилган, улардан фойдаланиб қолинг, вақтни қадрланг, - дейдилар бизга ҳавасланиб. Биз ана шундай ҳавасга лойиқ ёшлар эканмиз, шу ишончга муносиб бўлайлик!
Азиза Мадраҳимова,
Манғит иқисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶